БУ МЕНИНГ ОТАМДИР (5-қисм)
@FotihaUz #Асар
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Байтул-ҳаромга ҳаж сафари
Туғилганимга бир йил бўлмай, отамнинг ҳажга ва саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зиёратларига бўлган шавқлари жўш ура бошлади. Анча вақтли тайёргарлик кўра бошладилар. Бутан оролидан ҳажга бориб келиш беш ойдан кам вақтни олмасди. Ҳожи бу масофани кема ва туяда босиб ўтиш керак эди. Онамнинг ўтинишлари, бу муддат олдиларида қолиш ҳақидаги ва янги туғилган яккаю-ягона фарзандларининг келажагини махфий қадар қаршисида қолдирмасликни сўраб қилган илтимосларига қарамай, отамнинг Байтуллоҳга ҳаж маносикларини қилишга бўлган рағбатлари ўша йили амалга ошганди.
Маълум бўлишича сафар жудаям машаққатли бўлган. Отам бошларидан ўтказган қийинчиликлардан бири, у кишини Маккагача обориб қўйишга келишган ва келишилган маблағни олдиндан олган туякаш Маккага анча узоқ масофада туяси билан қочиб кетган. Қолган масофани отам пиёда босиб ўтишга мажбур бўлганлар. Лекин отам бу хабарни бизга ҳикоя қилиб бераётган пайтда, бошларига тушган ишлардан розилик ва саодатларини изҳор этган ҳолда сўзлардилар. Зотан, у киши Маккий ҳарамдан Байтуллоҳга қадар пиёда кириб боришни орзу қилган эканлар! Шундан: “Аллоҳ таоло ўзимнинг ихтиёримсиз ва режамсиз орзуимга эриштириш билан мени икром қилди!”, дердилар.
Ҳаж маносикларини адо қилиш асносида ёки кейин (аниғини эслолмадим) отам тушларида бир ёшга етмаган гўдакларининг вафот этганини кўрадилар. Уйғонганларида у киши кўрган тушларидан қаттиқ мутаассир бўладилар. Хаёлларидан бу рост тушлардан, деган фикр ўтади ва олдинги акалари каби бу боламни ҳам ўлим бағрига олибдида, деб ўйлайдилар. Ҳолат ғамга ботиради ва қаттиқ маҳзун бўладилар. Хаёлларида ўзим келган ватанимни, бола-чақамни тарк этишим ва Макка ё Мадинада қолишим керак, деган фикр пайдо бўлади. Бу хаёл азму қарорга айланаёзади. Лекин Аллоҳ азза ва жалла отамни тушларининг васвасасидан Ўзи қутқаради ва вужудларини эгаллаган фикру хаёлдан холи қилади. Ҳажлари ва зиёратларини тугатиб ватан сари йўналадилар.
Йўлда бор юклари, жумладан қариндошу дўстларга олинган совға-саломлар йўқолиб қолади. Юклар адашиб Ҳиндга сузадиган бошқа кемага юклаворилади. Отам қишлоқлари Жилкага эсон-омон қайтадилар. Гўдакларини саломат, ҳамма ишнинг жойида эканини кўрадилар. Лекин беш ой кетиб, аҳлу ва ақрабога бирор нарса олмай қайтадилар..