Fotiha.Uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Аҳли сунна вал-жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб, амал қилиш.
Instagram.com/MuhammadAyyubxon_domla
Youtube.com/MuhammadAyyubxon_domla
© Каналдан маълумот олинганда корсатилсин

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
UKOL OLGANDA NAMOZ RO’ZA TUTSA BO’LADIMI…?


@FotihaUz


❗️ЎЗГАЛАРГА ОРТИҚЧА “ЮК” БЎЛМАНГ!

📖 "У (Аллоҳ) сизлар учун Ерни хокисор – бўйсунувчи қилиб қўйган Зотдир. Бас, сизлар у (Ер)нинг ҳар томонида юринглар ва У (Аллоҳ)нинг ризқ-рўзидан енглар! Ёлғиз Унинг ҳузурига қайтиш бордир" (Мулк сураси, 15-оят).

❇️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
"Албатта, Аллоҳ касб-кор қилувчи мўмин бандани яхши кўради"...


♻️
Улашинг
@FotihaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Shariatga nomuvofiq kiyim tikish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси:
Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти.

@FotihaUz


Буларни билишимиз лозим!

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам, 6-асрда мелодий 571-йилда, робиул-аввал ойининг 12-куни, душанба куни Макка шаҳрида туғилганлар 40 ёшда набий бўлганлар ва мелодий 634-йили, ҳижратнинг 10-йили, робиул аввал ойининг 12-куни душанба куни Мадинада 63 ёшда вафот этганлар
99 та исмлари бор шундан 4 тасини албатта билишимиз керак.

1-Муҳаммад
2-Мустафо
3-Маҳмуд
4-Aҳмад.

Жами 11 та аёллари ва 2 та чўрилари бўлган.
Расулуллоҳ аёлларининг исмлари:

1-Хадича бинти Ҳувайлит
2-Савдо бинти Зама
3-Оиша бинти Абу Бакр
4-Ҳафса бинти Умар
5-Зайнаб бинти Ҳузайма
6-Умму Салама бинти Абу Умайя
7-Зайнаб бинти Жахш
8-Жувайриа бинти Ҳорис
9-Умму Ҳабиба бинти Абу Суфён
10-Сафия бинти Ҳуяй
11-Маймуна бинти Ҳорис

12-(чўри)Мориа Қибтия
13-(чўри)Райҳона

Пайғамбаримизнинг оталарининг исми Aбдуллоҳ.
Оналарининг исми Омина. Боболарининг исми Aбдулмутталиб (Шайба )

9та амакилари бўлган, шундан 5 таси Пайғамбар бўлмасларидан аввал вафот этган, 4 таси Пайғамбарлик вақтларида яшаб ўтган, исмлари:
1-Aбу толиб (мушрик бўлган)
2-Ҳамза (мўмин бўлган)
3-Aббос (мўмин бўлган)
4-Aбу Лаҳаб (мушрик бўлган).

6 та аммалари бўлган:
1- София
2- Умму Ҳаким
3- Aрво
4- Баррa
5- Отика
6- Умайма

Пайғамбаримизнинг 7 фарзандлари бўлган: 4 та қиз 3 та ўғил. Қизларининг исми:
1- Умму кулсум
2- Руқайя
3- Зайнаб
4- Фотима
Ўғилларининг исми:
1-Қосим
2-Aбдуллоҳ
3-Иброҳим
фақат Иброҳим ўғилларини Мория чўриларидан кўрганлар, қолган фарзандларини Ҳадича Онамиздан кўрганлар.

Таҳминан 33 минг сахобалари бўлган, улардан 10 таси (ашараи мубашшара) тириклик вақтида жаннат башоратини олган саҳобалар:
1-Aбу Бакр Сиддиқ
2-Умар ибн Ҳаттоб
3-Усмон ибн Аффон
4-Aли ибн абу Толиб
5-Aбдураҳмон ибн Авф
6-Зубайр ибн Аввом
7-Талҳатул Убайдуллоҳ
8-Саад ибн аби Ваққос
9-Aбу убайда ибн Жарроҳ
10-Саид ибн Зайд.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم

Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.




♻️
Улашинг https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
MAYDA BALIQLARNI TOZALAMASDAN YESA BO’LADIMI…?

@FotihaUz


Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир.

@FotihaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ish vaqtida namoz oʻqish

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz


Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Аллоҳ кимни фарзанд билан ризқланрирган бўлса, унга чиройли исм қўйсин, тарбиясини чиройли қилсин ва балоғатга (вояга) етса уйлантириб (ёки турмушга узатиб) қўйсин”, дедилар.

@FotihaUz


Бир бош узум!

Қиш фаслининг ўрталари эди. Анчадан бери бетоб ётган тоғамни кўришга боргандим. Умри оғир меҳнатда ўтган тоғам етмишдан ошганди. Ранглари сарғайган мўйсафиднинг бир неча кундан бери иштаҳаси йўқлигини, суюқ овқатнинг сувидан, шунда ҳам кампирининг қистови билан бир-икки қошиқ ичаётганини айтишди. Суҳбат орасида бемордан:
- Нима егингиз келяпти? Айтинг, олиб келайлик, - деб сўрашганди, отахон узоқ жим туриб:
- Ҳозир ҳусайни узум бормикин?.. - деди. Шунда ўғли ўйлаб ҳам ўтирмай:
- Э-э, ҳозир узумни неча пуллигини биласизми, ўзи?- деса бўладими?
- Ҳа, айтдим-қўйдим-да, ўғлим. Одам қариса, болага ўхшаб қоларкан, - деди.

Мен ўзимни зўрға тийиб турдим. Тоғамнинг ўғлига тарсаки бўлмасин, деб эртасига яна хабар олишни, узум олиб келишни ният қилдим. Аммо бу сусткашлигим бир умрлик армонга сабаб бўлди. Эртасига тонгда тоғам узилдилар...

Бир ҳафта ўтиб ўғил элга катта дастурхон ёзиб, қўй сўйиб “эҳсон” қилди.

Онамнинг қистовлари билан мажбур бордим. Хизмат қилиб, чой ташиб юриб дастурхондаги ноз-неъматлар орасида олтиндек ҳусайни узумни кўриб, кўз олдимга бир ҳафта олдинги манзара келди. Томоғимга нимадир тиқилди. Кўчага чиқиб кетдим...

Ахир, тоғам болаларини боқаман деб иссиқ-совуқ демай, оғир меҳнатда соғлигини ҳам йўқотганди-ку. Ота тириклигида раво кўрмаган озгина нарсани ўғил энди элнинг олдига сочиб риё қилишининг нима кераги бор?


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Yolgʻonlarning umri qisqa boʻlmadi,
Uzun boʻlmaganday xalqning qoʻllari...

@FotihaUz


​​QABRISTONGA QO‘SHNI MASJIDDA NAMOZ O‘QISH MUMKINMI?
#namoz

❓SAVOL: Masjidimiz uch tomonidan qabriston bilan o‘ralgan. Ba’zi tanishlarim qabriston ichida joylashgan masjidda namoz o‘qib bo‘lmaydi, deb jamoat namoziga, masjidga chiqishmaydi. Ularni shu ishlari to‘g‘rimi? Qabristonga qo‘shni masjidda namoz o‘qib bo‘lmaydimi?

💬 JAVOB:
Bismillahir Rohmanir Rohim. Agar masjid devorlar bilan o‘ralgan yoki boshqa biror to‘siq bo‘lib qabriston tashqarida qolgan bo‘lsa, namoz o‘qish makruh bo‘lmaydi. Bu holatda bemalol namoz o‘qish mumkin. Ammo o‘rtada biror to‘siq bo‘lmasa namoz o‘qish makruh bo‘ladi. Bu haqida mo‘tabar fiqh kitoblarimizda shunday deyiladi:
ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة
“Agar qabristonda namoz uchun joy tayyorlangan bo‘lib u joyda qabr ham najosat ham bo‘lmasa, namoz o‘qishning biror zarari yo‘qdir” (“Raddul muhtor” kitobi).
وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
ya’ni: “Ulamolar qabrga qarab namoz o‘qish makruhligi to‘g‘risida so‘z yuritib, ba’zilari: “Makruhlik sababi bu ishda ahli kitoblarga o‘xshashlik bor”, deganlar. Ba’zilari” “Qabristonda mayyitlar suyagi bor bo‘lib, ular nopok va najosatdir”, deganlar. Ulamolar aytgan bu makruhlik – namoz o‘qiyotgan bilan qabriston o‘rtasida devor yoki biror to‘siq bo‘lmagan holatda bo‘ladi. Agar devor yoki to‘siq bo‘lsa, namoz o‘qish makruh emas. Devor ajratuvchi bo‘ladi. Agar namoz o‘quvchi bilan qabrlar o‘rtasida biror to‘siq bo‘lmasa, jamoat masjidlarida qabr tarafga yuzlanish makruh bo‘ladi” (“Al-Muhiyt al-Burhoniy” kitobi).
Zamondosh olimlarimiz tomonidan yozilgan mo‘tabar manbalarda ham ushbu masalaga quyidagicha xulosa qilingan:
قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر
Hanafiylar: “Qabristonda agar qabr namoz o‘qiyotgan kishi oldida bo‘lib, namozxon xushu bilan namoz o‘qiyotganida (ya’ni, ko‘zi sajda joyiga qaraganda ham) ko‘zi qabrga tushadigan darajada bo‘lsa (ya’ni biror to‘siq bo‘lmasa), namoz o‘qish makruh hisoblanadi”. Agar qabr namozxonning tepasi, usti yoki ostida bo‘lsa, bu holda karohiyat yo‘qdir. Bu xuddi najosat va nopok narsalardan xoli, namoz uchun tayyorlab qo‘yilgan joyda namoz o‘qish makruh bo‘lmagani kabidir”, deganlar. (“Al-fiqhul islamiy va adillatuhu” va “Al-fiqhu alal mazahibil arba’a” kitoblari).
Xulosa qilib aytadigan bo‘lsak, qabristonga qo‘shni masjidlarda namoz o‘qish joiz. Rasululloh sollallohu alayhi vasallamning masjidlari bunga eng katta dalildir. Chunki ushbu masjid ham qadimdan "Baqi’" qabristoni bilan yonma-yon joylashgan. Rasuli akram alayhissalomning muborak qabrlari ham masjid bilan tutash. Shunga qaramay hozirga qadar birorta ulamo "Masjidi Nabaviy"da namoz o‘qib bo‘lmaydi, degan da’voni qilgani yo‘q. Qolaversa, shariatimizda qabriston atrofiga masjid qurishdan qaytarilmagan. Vallohu a’lam.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Нафснинг Аллоҳга етишувидаги кўтарилиш босқичлари

1. Нафсул аммора — «Ёмонликка кўп ундовчи нафс».

«Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир» (Юсуф сураси, 53-оят).

2. Нафсул лаввома — «Маломатчи нафс».

«Ва маломатчи нафс билан қасам» (Қиёмат сураси, 2-оят).

3. Нафсул мулҳима — «Илҳомлантирувчи нафс».

4. Нафсул мутмаинна — «Хотиржам нафс».

«Эй хотиржам нафс»! (Фажр сураси, 27-оят).

5. Нафсур розия — Рози бўлган нафс.

6. Нафсул марзия — Ундан рози бўлинган нафс.

«Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт»! (Фажр сураси, 28-оят).

7. Нафсул камила — Комил нафс.


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻


Kema sohilda xavfsiz turadi, ammo kema sohilda turish uchun yaralmagan.

@FotihaUz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
SEDANA O’LIMDAN BOSHQA HAMMA NARSAGA DAVOMI…?

@FotihaUz


Ўзингизни ҳисоб қилинг!

Мурод қабиласидан бир киши Авс Қараний роҳимаҳуллоҳдан сўради:

–Қандай тонг оттирдинг?

–Аллоҳга ҳамд билан тонг оттирдим, – жавоб берди Авс.

–Замон сенга қандай бўляпти?

–Эй муродий биродарим, замоннинг ўзи ҳам, унинг зикри ҳам бу ер юзида мўминнинг қалбига шодлик олиб келмагай. Аллоҳнинг китобидан унинг нималигини билган инсон уни дўст тутмагай, олтин ва кумушга ҳарис бўлмагай.

–Менга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳадислардан айтиб бер.

–Эй биродарим, мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмаганман, лекин ушбу ҳадисга амал қилишингни тавсия қилурман:

«Ҳисоб қилинмаслигингиздан аввал ўзларингизни ҳисоб қилиб олинглар. Бас, Аллоҳ дунёни охират учун кўприк қилган. Шундай экан, ундан ибрат олинглар!»



Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Muqtadiylar ham Fotihani oʻqiydimi?

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@FotihaUz


QORAMOLNING ZAKOTI
#zakot

❓SAVOL: Oltita katta sigirim, ikkita ikki yashar va beshta bir yarim yashar buzoqlarim bor. Shulardan qancha zakot berishim kerak?

💬 JAVOB:
Bismillahir Rohmanir Rohim. Ma’lum bo‘lishicha sizda jami 13 nafar qoramol mavjud. Agar ushbu qoramollarni tijorat niyatida sotib olinmagan bo‘lsa, bu qoramollardan zakot berish vojib bo‘lmaydi. Chunki qoramolning soni o‘ttiztadan oshsa va ular yilning aksar qismida daladan o‘tlasa, zakot berish boshlanadi. Agar mazkur qoramollar tijorat niyatida sotib olingan bo‘lib, ularning qiymati zakot nisobidan ortiq bo‘lsa, umumiy qiymatning qirqdan biri zakot sifatida beriladi.
Qoramolning zakoti haqida hadisi sharifda shunday deyilgan:
أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمَّا وَجَّهَهُ إِلَى الْيَمَنِ: أَمَرَهُ أَنْ يَأْخُذَ مِنْ الْبَقَرِ مِنْ كُلِّ ثَلَاثِينَ تَبِيعًا أَوْ تَبِيعَةً، وَمِنْ كُلِّ أَرْبَعِينَ مُسِنَّةً (رواه الامام أبو داود)
ya’ni: “Nabiy sollallohu alayhi vasallam Muoz ibn Jabal roziyallohu anhuni Yamanga yuborayotganlarida har o‘ttizta qoramoldan bitta erkak yoki urg‘ochi bir yoshli buzoq olishimni va har qirqtadan bir dona ikki yoshli urg‘ochi buzoq olishini amr qildilar” (Imom Abu Dovud rivoyatlari).
Boshqa rivoyatda esa:
وَعَنْ مُعَاذٍ رضي الله عنه قَالَ: أَمَرَنِي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ لَا آخُذَ مِنَ الْبَقَرِ شَيْئًا حَتَّى تَبْلُغَ ثَلَاثِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ ثَلَاثِينَ فَفِيهَا عِجْلٌ تَابِعٌ جَذَعٌ أَوْ جَذَعَةٌ حَتَّى تَبْلُغَ أَرْبَعِينَ، فَإِذَا بَلَغَتْ أَرْبَعِينَ فَفِيهَا بَقَرَةٌ مُسِنَّةٌ. (رَوَاهُ الامام النَّسَائِيُّ)
ya’ni: Muoz ibn Jabal roziyallohu anhu: “Nabiy sollallohu alayhi vasallam menga qoramol o‘ttiztaga yetmaguncha hech narsa olmasligimni amr qildilar. Qachon o‘ttiztaga yetsa, undan bir dona onasiga ergashib yurgan bir yoshli erkak yoki urg‘ochi buzoq. Bu to qirqtaga yetguncha. Agar unga yetsa, ikki yoshli g‘unajin” – dedilar (Imom Nasoiy rivoyatlari).
Qoramolning zakoti haqida fiqhiy manbalarda shunday deyiladi:
و في ثلاثين بقرا تبيع او تبيعة و في اربعين مسن او مسنة...
ya’ni: “O‘tizta sigirda bitta tabiy’ (bir yoshga to‘lgan erkak buzoq) yoki tabiy’a (urg‘ochi buzoq) va qirqtada musinn (ikki yoshga to‘lib uch yoshga chiqqan novvos) yoki musinna (g‘unajin) vojib bo‘ladi (“Muxtasarul viqoya” kitobi).
وأما نصاب البقر فليس في أقل من ثلاثين بقرا زكاة والأصل فيه ما روي عن رسول الله صلى الله عليه وسلم أنه قال لمعاذ حين بعثه إلى اليمن : في كل ثلاثين من البقر تبيع أو تبيعة وفي كل أربعين مسنة
ya’ni: “Sigirning nisobiga kelsak, o‘ttiztadan kamida zakot yo‘q. Buning dalili Rasululloh sollallohu alayhi vasallamdan rivoyat qilingan hadis bo‘lib, U Zot alayhissalom Muoz ibn Jabal roziyallohu anhuni Yamanga (voliy qilib) yuborayotganlarida “Sigirlarning har o‘ttiztasidan bitta erkak yoki urg‘ochi bir yoshli buzoq, har qirqtadan bir dona ikki yoshli urg‘ochi buzoq”, – dedilar (“Badoius sanoi’” kitobi).
Demak, sigirlar tijorat maqsadida sotib olinsa, zakot berishda ularning soniga emas qiymatiga qaraladi. Yilning aksarida dalada o‘tlab yuradigan sigirlar o‘ttiztaga yetmasa nisobga yetmagan hisoblanadi va ulardan zakot berilmaydi. O‘ttiztadan oshgach to qirqqa yetgunicha bitta bir yoshli buzoq (erkak yoki urg‘ochi), qirqtadan to oltmishtagacha bitta ikki yoshga to‘lgan g‘unajin yoki buqa beriladi. Oltmishtadan ortig‘ida har o‘ttiztasiga bittadan bir yoshli, har qirqtasiga bittadan ikki yoshga to‘lgan buzoq beriladi. Vallohu a’lam.

https://t.me/+VN-tzZPd3ic4MTRi


Dunyoda mukammal narsa yo'q. Hatto muhabbat deb atalmish oliy tuyg'uda ham adolatsizlik bor. Kim kuchli sevsa, o'sha ko'proq iztirob chekadi.

@FotihaUz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.