Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришга қаратилган ишлар ҳолати муҳокама қилинди
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласида ҳудуд етакчилари, профилактика инспекторлари ва жамоатчилик фаоллари билан мулоқот ўтказилди.
Учрашувда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов маҳалла ҳудудида жиноят салмоғи ортгани ва олдини олиш мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар содир этилгани ҳақида куюниб гапирди.
Суҳбат давомида аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлашда профилактик тадбирларнинг самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Жиноятчиликнинг олдини олишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир маҳалла фуқаросининг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Учрашув давомида маҳалладаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор амалий таклифлар билдирилди, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh