Ажрашиб қайта уйланмоқчи бўлган йигит Ўзбекистондаги никоҳ бозорига кириб ўзини таклиф қилди. Онлайн ва офлайн совчиликдан фойдаланиб номзодлар билан учрашиб гаплашмоқда. Ажрашган боласиз бир аёлнинг уйига борди. Йигитнинг онаси, синглиси ва ўша аёл Тошкентдан олис вилоятга йўлга чиқди.
Қизнинг ота-онаси совчилар келаётганидан хабари бор. Айтилган вақтдан ҳам ярим соат кечикиб борган. Аммо уй иситилмаган, уй соҳиблари ҳеч қандай тайёргарлик кўрмаган.
Қизнинг отаси лоақал йигитнинг исмини ҳам сўрамаган фақат ўзини мақтаган.
Эртасига меҳмонлар яна қизни олиб Тошкентга қайтган. Йигитнинг онаси кўнгли совиб бўлган аммо майли қизи яхши бўлса қилаверамиз деб ўйлаган.
Аммо қиз йигитга телфон қилиб мени шифохонага олиб боринг деган. Кечагина номаҳраммиз, эҳтиёт бўлайлик гаплашмайлик деб турган қиз нега бунчалик ўзини яқин оляпти деб ҳайрон бўлган йигит ва узр вақтим йўқ, барибир сизга ҳеч нарса қилиб беролмайман деса ҳам қиз қистайверган, йигит асабийлашишни бошлаган ва яна рад қилган. Қиз эса йигитни маломатлаб айблашни бошлаган, сизни синамоқчи эдим, сизга суянса бўладими йўқми билмоқчи эдим деб ҳамма айбни йигитга ағдарган.
Йигит айтмоқда:
— Айрим ўзбек аёлларидан кўнглим совиб кетди, ниҳоятда маккор алдамчи писмиқ бўлиб кетибди. Ҳали никоҳланмай туриб шунчалик бўлса никоҳдан кейин ва айниқса битта болали бўлиб олса бошимда ёнғоқ чақса керак ва бекорга ажрашмаган бўлса керак. Фейк сурат жўнатиш, ҳали тегмасдан туриб эговлаш, пул сўраш, ўзини бутунлай оппоқ кўрсатиб ўзгани айблаш хуллас ниҳоятда муаммолари кўп экан, қизиқишим сўнди. Буларга тўғрисини айтсанг ёқмас экан, алдаш ёлғон ваъдалар бериш керак экан. Шунчалик комплексларга тўлиб кетганини кўриб ҳайрон қолдим. Булар эрга тегмай шундай юравергани маъқул экан, бекорга шундай ҳолда бўлмаса керак деб ўйлаб ачинмай қўйдим.
Fayzuddin Mumin | @YaasinUz