БЕВАФО ДЎСТ
Давлатим борида қаддингни уриб,
Юрдинг давронимда даврингни суриб,
Омадим кетганда кетдинг юз буриб,
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Кўрдим дарахт барги, шоҳдалигингни,
Бир оёғи чуқур, чоҳдалигингни,
Афсус кеч билибман сохталигингни.
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Алдаб, душман бўлиб кетгандан кўра,
Кўксимга тиғ уриб кетгин бир йўла,
Арзон сотиб кетдинг қадримни жўра,
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Сен бўлдинг хўп мақтаб ошимни еган
Ишончимни сотиб бошимни еган,
Ниқобинг илоннинг пўстидан экан,
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Дардимни дунёдан толганлар айтсин,
Дўстидан алданиб қолганлар айтсин,
Мендан қайтмагани худодан қайтсин,
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Давлатим борида қаддингни уриб,
Юрдинг давронимда даврингни суриб,
Омадим кетганда кетдинг юз буриб,
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Кўрдим дарахт барги, шоҳдалигингни,
Бир оёғи чуқур, чоҳдалигингни,
Афсус кеч билибман сохталигингни.
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Алдаб, душман бўлиб кетгандан кўра,
Кўксимга тиғ уриб кетгин бир йўла,
Арзон сотиб кетдинг қадримни жўра,
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Сен бўлдинг хўп мақтаб ошимни еган
Ишончимни сотиб бошимни еган,
Ниқобинг илоннинг пўстидан экан,
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Дардимни дунёдан толганлар айтсин,
Дўстидан алданиб қолганлар айтсин,
Мендан қайтмагани худодан қайтсин,
Сенга ишонгандим эй бевафо дўст.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim