МУАЛЛИМ -ШОИР
Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани,
Менга икки касб юқса юқибдида,
Мени сира тинч қўмайди шеър дегани,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.
Хонтахтада бўзлаб қолар дафтарларим,
Чорлар мени томда оппоқ каптарларим,
Ёзмай десам ўкисинаман, кўнгил ярим,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.
Муҳаммадга илҳом берган кўм-кўк дала,
Чорлар мени адирларда алвон лола,
Конспект ҳам қолиб кетар гоҳо чала,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.
Қайнаб келар ич-ичимдан маҳзун байтим,
Бу ёлғончи дунёларга боққан пайтим,
Сизга нима оғирлигим тушар айтинг,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.
Кундузлари ўқитувчиман,шоирман тун,
Кундуз куни шодонману кечалар ҳун,
Диплом шартмас асли шоир бўлмоқ учун,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.
Қалбим илҳом парисила ҳуррам,мастман,
Ишқ аталмиш салтанатда бир чўп,ҳасман,
Машҳурликка даъво қилсам одаммасман,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.
✍Хуршид Карим
@Xurshid_Karimt.me/Xurshid_Karim