КЕЛМАДИНГ...
Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга шафақлар ботди келмадинг,
Сенсиз юрагимда пишган соғинчлар,
Кўзимда маржондек қотди, келмадинг.
Аччиқ дардлар чўкди кўнглим қарига,
Кўникиб яшадим сенсиз барига
Йиқилдим ҳижроннинг тубсиз жарига,
Сенсиз ярим умрим ўтди, келмадинг.
Тўлмади кўнглимнинг ҳеч кемтик жойи,
Тонгимда қуёш йўқ, оқшомим ойи,
Ўзимни оқизди кўз ёшим сойи,
Ғамлар ўпқон бўлиб ютди, келмадинг.
Сенсиз бу жонимни қўяман қайга,
Аламдан қўл урдим шаробу, майга,
Йиғладим, ўксидим наҳот манглайга,
Тангрим сенсизликни битди, келмадинг
Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга соғинчлар ботди келмадинг.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim
Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга шафақлар ботди келмадинг,
Сенсиз юрагимда пишган соғинчлар,
Кўзимда маржондек қотди, келмадинг.
Аччиқ дардлар чўкди кўнглим қарига,
Кўникиб яшадим сенсиз барига
Йиқилдим ҳижроннинг тубсиз жарига,
Сенсиз ярим умрим ўтди, келмадинг.
Тўлмади кўнглимнинг ҳеч кемтик жойи,
Тонгимда қуёш йўқ, оқшомим ойи,
Ўзимни оқизди кўз ёшим сойи,
Ғамлар ўпқон бўлиб ютди, келмадинг.
Сенсиз бу жонимни қўяман қайга,
Аламдан қўл урдим шаробу, майга,
Йиғладим, ўксидим наҳот манглайга,
Тангрим сенсизликни битди, келмадинг
Сенсиз неча тонглар отди келмадинг,
Кўксимга соғинчлар ботди келмадинг.
Хуршид Карим
t.me/Xurshid_Karim