Ер ҳарорати рекорд даражада исимоқда
Америкалик олим Жеймс Ҳансен ва унинг ҳамкасблари глобал исиш тобора кучайиб бораётганини маълум қилди. Уларнинг бу ҳақдаги тадқиқоти “Environment: Science and Policy for Sustainable Development” журналида эълон қилинди.
Тадқиқотчиларнинг хулосалари илмий жамоатчилик орасида баҳсли бўлиб қолаётган бўлса-да, Copernicus дастури ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йил январь ойи 2024 йилнинг шу ойига нисбатан 0,09 даража (0,16°F) иссиқ бўлди. 2024 йилнинг январи эса шу пайтгача кузатилган энг иссиқ январь бўлиб, ўртача ҳарорат саноатгача бўлган даврдаги кўрсаткичдан 1,75 даража (3,15°F) юқори бўлганди.
Бундан ташқари, сўнгги 19 ойдан 18 тасида глобал ҳарорат халқаро келишувларда белгиланган 1,5 даража (2,7°F) чегарасига етган ёки ундан ошиб кетган.
Нима сабабдан глобал ҳарорат ошмоқда?
Мутахассисларнинг таъкидлашича, асосий сабаб атмосферада иссиқхона газларининг тўпланиши. Бироқ табиий омиллар кутилганидан бошқача таъсир кўрсатмоқда. Европа метеорология агентлигининг иқлим бўйича стратеги Саманта Берджесснинг тушунтиришича, экваториал Тинч океанидаги табиий ўзгаришлар одатда глобал ҳароратга катта таъсир қилади.
Масалан, Эль-Ниньо (Марказий ва Шарқий тропик Тинч океанида денгиз сатҳининг ҳарорати кўтарилиши билан боғлиқ табиий иқлим ҳодисаси) кучайганда глобал ҳарорат кескин кўтарилади. 2024 йилда кучли Эль-Ниньо кузатилган бўлса-да, у июнь ойида тугаган, бироқ йил рекорд даражада иссиқ бўлган.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе