Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева ва Хива тумани ҳокими С.Палванов, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова бошчилигида туманиниг Истиқлол маҳалласида ташкил қилинган ахборот-кутубхона маркази фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида кутубхонада китобхонлар учун яратилган шароитлар кўздан кечирилиб, аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатишнинг сифат жиҳатдан янги тизимини яратиш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш, тизимга ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди ва келгусидаги режалар белгилаб олинди.