XIVA TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Xorazm viloyati Xiva tumani Hokimligi
🏢 Manzil: Xiva tumani Shomoxulum mahallasi, Tinchlik ko'chasi 121-uy
📧 E-mail:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️⚡️⚡️ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

🏛Жорий йилнинг 11 январь куни Хива тумани ҳокими Палванов Сардор Махсудовичнинг туманнинг Журён ҳудудидаги Арвик, Журён, Қумёп ва Гўжа гузари маҳаллаларидаги тадбиркорлар билан учрашуви ўтказилади. Учрашувда иштирок этиб Сиз ўзингизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз, соҳага оид барча масалалар юзасидан мурожаат йўллашингиз мумкин.

👉Учрашув соат 10:00 да Журён ҳудудидаги ОРЗУ тўйхонаси биносида бўлиб ўтади


Бундай учрашувлар режа график асоссида туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилади.
Учрашув ўтказиш жойи ва вақти Хива туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилади


Хива туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган “драйвер” лойиҳалар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ҳодими Саидов Содиқжон Салимович ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гаданиязов Шохрух Рустамбекович томонидан ўрганилиб чиқилди.

Жумладан, Хива тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи С.Матчанов хонадонида Сайхунобод тажрибаси асосида ташкил қилинган 6 турдаги паррандачилик, иссиқхона, балиқчилик, беданачилик, инкубация орқали жўжа чиқариш, мева сабзавотларни қуритиш жараёнлари ўрганилди. Бундан ташқари тумандаги эски наркология диспансери биносини хусусий секторга ўтказиш, туман марказидаги "Пиллакор" кўчасини туну-кун (24/7) режимда ишловчи марказий кўчага айлантириш, шунингдек, "Хива қоракўл" фермер хўжалигига қарашли 180 гектар ерда жойлашган сунъий кўл атрофидаги туристик ва дам олиш объектлар кўздан кечирилди..

Шунингдек, туманда жорий йилда режалаштирилган кичик саноат лойиҳалари бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.


Бугун тумандаги машина трактор паркида қишлоқ хўжалиги техникаларининг мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Йиғилишда туман ҳокими С.Палванов қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари ва ҳудудларга бириктирилган вакиллар иштирок этишди. Иштирокчиларга туман ҳокими томонидан техникаларини мавсумга пухта тайёрлаш, зарур эҳтиёт қисмларни ҳозирданоқ жамлаб қўйиш тўғрисида тавсиялар берилиб, экиш агрегатларини таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Бундан ташқари шўр ювиш, ариқ зовурларни қазиш ҳамда бетонлаштириш ишларининг бориши тўғрисида масъуллар ҳисоботлари тингланди.


Xiva tumanida qancha hajmdagi yangi qurilishi ishlari bajarilgan?

📊 2024- yilning yanvar-noyabr oylarida Xiva tumanida 577,6 mlrd so‘mlik yangi qurilishi ishlari bajarilgan.
Bu viloyat umumiy hajmining 7,4 % ulushini tashkil qilgan.
Ko‘rilayotgan davrda tumanda 639,3 mlrd so‘mlik qurilish ishlari bajarilgan bo‘lib, shundan 90,3 % i yangi qurilish ishlari hissasiga to‘g‘ri kelgan.
2023- yilning 11 oyiga nisbatan tumanda yangi qurilish ishlari hajmi 170,9 mlrd so‘mga oshgan.


Xiva tumanining ayrim hududlari elektr energiyasi ta'minotida uzilishlar boʻlishi mumkin.

Hurmatli elektr energiyasi isteʼmolchilari Oʻzbekiston Respublikasi elektr stansiyalari va tarmoqlarini texnikaviy ekspluatatsiya qilish qoidalariga asosan jamiyat tomonidan viloyatimizning:

Xiva tumanining: Varangzon, Sapcha  mahallalarida (soat 11:00 dan 13:00 gach
a
                                               
Joriy yilning 10-yanvar kuni joriy profilaktika ishlari sababli elektr energiyasi taʼminotida vaqtinchalik uzilishlar boʻlishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun Sizdan uzr soʻraymiz.

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ
Xorazm hududiy filiali
Matbuot xizmati


Бугун Хива туманининг Гулшан маҳалласида туман ҳокими Сардор Палвановнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул давомида фуқароларнинг муаммолари талаб ва таклифлари, тингланиб, билдирилган масалалар дахлдор идоралар вакиллари иштирокида ўрганилди. Ушбу масалаларга амалий ечим топиш бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Бундан ташқари фуқароларни қизиқтираётган масалалар бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Жараёнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Қ.Саидов ва идора ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

6 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.