#ҚАСД
Бугундан бошлаб сизга аёлингизни ёнига киришингизга ижозат берамиз. Сиз унга кўнглингиздаги энг чиройли гапларингизни айтишингиз мумкин. Аммо зинҳор ёмон воқеаларни гапирманг. Дилини ранжитадиган нарсаларни эслатманг . Фақат умид берадиган энг гўзал орзулар ҳақида гапиринг. Хуллас шу ...
Унутманг . Сизнинг ташрифингиз ҳам муолажамизнинг бир қисми саналади. Мени тушундингиз- а ?
- Қачон ? Қачон кира оламан... Унинг ... аёлимнинг ёнига ... - Алининг овози титраб чиқди.
- Истасангиз ҳозир ... Фақат унга тегинманг ... Орадаги масофани сақлайсиз . Паст ва оҳиста овозда ниқоб орқали гапирасиз ...
- Яхши... Мен борай бўлмаса ...
Али ҳаяжондан гандираклаб кетди.
- Майли. Сиз борверинг. Мен бўлим шифокорига қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўяман.
* * *
Али Райҳонанинг ёнига кириб келганда ўзини у ётган кроватга отишдан базўр тийиб қолди .
У ўзини кузатиб келган ҳамшира Райҳонанинг оёқ томонидан узоқроққа қўйиб берган курсига индамай ўтирди. Ўтирган жойида Райҳонага , ўзининг Райҳонасига , ўзининг Райҳонига , ўзининг Жамбилхонига , ўзининг Жаннат гулига интизор тикилди...
Райҳона кўзлари ярим очиқ , ҳаракатсиз ётар эди. Жароҳат излари билиниб турган оппоқ юзлари янада оқариб кетган, атиргул ғунчасидек қип- қизил лаблари оч пушти тусга айланган, аммо қоп- қора қош киприклари янада тим қора рангга кирган, узун киприклари эса қайрилма бўлиб, икки чеккасидаги жингалак зулфлари билан ҳусн талашиб ётар эди.
Райҳона... Ал Мусаввир бўлмиш Буюк Яратганнинг бетакрор ижоди эди...
Ҳамшира Алини Райҳона билан ёлғиз қолдириб палатадан чиқиб кетди.
Эшик ёпилгач, Али кафти билан лабларини ёпди. Елкалари силкиниб узоқ йиғлади...
Сўнгра ердаги гиламга тиззалади. Шу ҳолатда Райҳонага яқинлашди. Ундан бир қулоч оралиқдаги масофада тўхтади...
- Райҳонаааа , - шивирлади у , - жаннат гулим ... Йўғ- у борим ... Ягона бахтим ...
Райҳона... "Исм инсонга йўлдош бўлади. Исм инсоннинг тақдирига таъсир кўрсатади" деган гапни эшитганимда ҳайрон бўлган эдим. Аммо ҳозир сенга қараб туриб бу сўзларни айтганлар нақадар ҳақ бўлганликларига тан бермоқдаман.
Бу дунёда ифори райҳонникига тенг келадиган иккинчи гулни топиб бўлмаса керак. Райҳонни жаннат гули деб ҳам аташади. Қачонки инсон ёруғ дунёдан кўз юмса унинг ёнига хушбўйлантириш учун райҳон қўйишади. Ёзда янгисини дасталаб , қишда эса қуритилган шодалари ила икром қилинади. Узоқ йили бир синфдошимнинг онаси дунёдан ўтганда тобут елкага олинган чоғ бутун ҳовлини райҳоннинг хушбўй , ўткир иси тутиб кетган эди. Ўшанда оломон бир овоздан "Субҳаналлоҳ... Субҳаналлоҳ... Бу ҳид онамизнинг жаннатий эканликларига бир далолатига ишора бўлса керак " деб бир - бирларига гапиришган эди, ҳолбуки ўшанда ён - атрофда бир кафт ҳам райҳон йўқ эди.
Бу гапларни нима учун айтаяпман?!
Сен ҳам мени ҳаётимнинг хуш ҳабарисан.
Райҳон шундай гул-ки, у ҳар қандай кўринишда атрофидагиларга бахт улаша олади. Кафтлар орасида эзилганда ўзи адо бўлаётиб ҳам фақат ва фақат хуш ифор тарқатаверади.
Худди-ки, менинг ҳаётимни ўзинг хуш ифоринг билан муаттар қилганинг каби....
Жаннат гулим ...
Сен доим менга "Мендан кечсангиз ўлганим ўша" дер эдинг- а... Мен бўлсам аллақачон бир ўлиб , сен туфайли қайта тирилган бир ошиғингман.
Ёдингдами ?
Сени ўғирлаб кетиш учун ярим кечаси хонангга бостириб кирганим? Ўшанда сен оппоқ кийимда Яратганга дуо қилаётган эдинг . Мен ўша вақт сенга қарадим- у, бир умрлик асирингга айландим. Кўзларимни бир юмдим ва бир очдим. Шундан буён кўзларимда фақат сенинг гулрухсор суратинг намоён . Кўзларимга қараган бошқа инсон у ерда фақат Райҳонани кўради.
Ягонам... Биламан... Сен мени эшитяпсан. Буни кўнглим айтяпти. Чунки кўнглим "Райҳона ҳеч қачон сени ташлаб кета олмайди , бундай бўлиши мумкин эмас, сен унга қанчалик муҳаббат билан боғланган бўлсанг , унинг муҳаббати сеникидан юз чандон ортиқдир" деяпти.
Йўғу- борим... Илтимос , яшаш учун кураш ... Сен нафақат ўзинг , балки мен учун , Иймона қизимиз учун ҳам яшашинг керак .
@Xazon_Rezgi /119