👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
18-ҚИСМ
машиналари юкхонасидан майда-чуйда нарсаларни Акромжон туширишга кўмаклашиб турар эди.
- Ойижон , - деди Сулаймон Мастура опага шодон овозда , - қочқоқ ўғлингиз келибди.
Мастура опа ўз хаёллари билан андармон бўлиб келаётган экан чоғи Сулаймоннинг сўзларига дастлаб тушунмади :
- Ҳаа ? Нима ?! Бирон нарса дедингми ?
Сулаймон кўзи билан дарвозалари олдига ишора қилди :
- Бир қаранг ...
Мастура опа у тарафга қараб аввалига бироз талмовсиради , назарида "Тушимми ё ўнгим?!" дея ўзига савол берган бўлди , аммо тез орада юзи ёришди :
- Вой ўлмасам ?! Акромжонми ?!
Қадди - бастлари сумбатдай йигит бўлиб қолибди-ю ?! Онагинанг ўргилсин . Бирам соғингандим. Ўзим ҳам айтяптувдима нега эрталабдан ўнг кўзим учаяпти деб ?!
Сулаймон машинасини дарвозалари олдига тўхтатиб , ундан деярли сакраб тушди:
- Ёппирай ,тўхта ўзимни бир чимчилаволай?! Нечук биз ғарибларни йўқлаб қолибсиз , Акромбойвачча ?!
У шундай деб Акромга отилди. Икковлари бир- бирларини қучоқлаб , кўтаришиб бир - икки айлантиришиб ерга қўйишди.
- Сулаймон тоғни олдига бормагандан кейин, тоғ Сулаймоннинг олдига келар экан ,- Акромжон шундай деб садафдек тишларини ялтиратиб кулди .
- Ўўў тоғ жаноблари , қойил қойил ,- кулди Сулаймон, - ўзимам айтувдим ишонган тоғим ким экан деб ? Сен экансан-да ?!
Бу вақтда Мастура опа машинадан тушиб улгурган эди:
- Акромжонимдан ўргилай , - деди у қучоғини очиб йигитчанинг томонга талпинар экан,- бормисан, болам ?! Кўзларим йўлингда нақд тешилди- я ?!
- Ассалому алайкум, ая ,- деди Акром Мастура опанинг бағрига сингиб , - бир қошиқ қонимдан кечинг , вақтида ҳол сўраб келолмадим.
- Индамаса кўчада қишлайдигансизлар , қани уйга,- деди Мирсаид ака, сўнгра Мастура опага таънали боқди ,- Акромжонни соғинганинг шуми? Меҳмоннинг ҳурмати қани? Бундоқ чой- пой қўйинглар аввал .
- Ота , мен меҳмон эмасман- ку,- ҳижолат бўлиб гапирди Акром, кичик ўғлингизман ахир .
- Ўғилликка ўғлимизсан , аммо ҳозир узоқ йўлдан келдинг. Қани юринглар.
Шу пайт бир четда ийманиб турган Ҳилолани кўрган Акром унга ҳам қўлини кўксига қўйиб салом берди :
- Келинойиммилар булар? Ассалому алайкум, келинойи?!
Ҳилола ёши ўзидан каттароқ кўринган йигитнинг саломидан дув қизариб кетди . Ўзини ноқулай сезиб шоша - пиша :
- Ассалому алайкум ,- дея олди халос.
- Ваалейкум ассалом, яхшимисиз ? Янги уйларга ўрганиб қолдингизми, келинойи ?
Ҳилола индамай "ҳа" дегандек бош силкиди. Қайнонасидан кўмак сўрагандай у тарафга қаради.
Мастура опа дарҳол вазиятни қўлга олиб Акромжонни иккинчи бор уйга таклиф қилди :
- Акромжон, келганинг бирам яхши бўлди-ки , - деди у жилмайиб , - юр бир дийдорингга тўяй .
* * *
Мастура опа Акромжонни меҳмонхонага киргизиб ўзи хонасида кийимларини алиштираётганда Мирсаид ака ундан Ҳилоланинг соғлиғини сўради :
- Бу сафар нима гап топиб келдинг , хотин ?! Нима учун келинингни иссиғи тушмаётган экан ?
@Xazon_Rezgi /54