#ҚАСД
унга интилди :
- Райҳонааааа...
Райҳонанинг юзлари бўздек оқариб кетган , ўнг кўзи ва юзи қаттиқ зарб олгандан шишиб кўкариб қолган , пешонаси ёрилган бўлса керак, қони қотиб қизариб турган энли қизил из яққол билиниб турар эди.
- Райҳонааааа ! - шифокорлар ҳалқасини ёриб ўтишга ҳаракат қилиб талпинди Али
Шу пайт кимдир унинг қўлидан тортди :
- Уларнинг ишлашларига халал берма, жиян...
Али орқасига ўгирилиб тоғасини кўрди . Ўзини боса олмай ўкириб йиғлаб юборди :
- Энди нима қиламан, тоға ?! Унга бирон нима бўлса қандай яшайман ?! Қизимга нима дейман?!
Тоғаси унинг билагини маҳкам қисди:
- Ўзингни қўлга ол . Элбурутдан обидийда қилма. Айнан шу топда ҳар доимгидан ҳам кучли бўлишинг талаб этилади. Тушундингми ?! Тушундинг-а ?- Али "ҳа" дея бош ирғади. Бўлмаса мен ичкаридан хабар олай.
Кўп ўтмай Асад Акбаров изига қайтиб чиқди.
- Райҳона ҳозир текширувда экан. У ердан тўғри операция хонасига олишади. Танасидаги бир нечта қовурғалари синган эмиш. Аниғини рентген кўрсатади дейишяпти. Битта ёки бир нечта қовурға сина туриб ўпкани тешган дейишяпти. Чап қўл - оёғида ҳам жароҳат излари бор дейишяпти. Шу жумладан синган - чиққан аломатлари ҳам . Ички аъзолари қай аҳволда эканлиги ҳозирча номаълум . Аммо энг жиддийси бу бош... - Асад Акбаров надомат билан бошини сарак- сарак қилди,-ана шуниси чатоқ жиян , ана шуниси. Ҳозир бор умидимиз Аллоҳдан.
Мен бу гаплар билан сени қўрқитмоқчи эмасман. Эркаксан, буларни кўтаришга мажбурсан!
Айтганча , Райҳонанинг операция қилишлари учун энг кучли шифокорлар жамоасини йиғишмоқда. Мен раҳбариятга бизда пул масаласида муаммо йўқлигини , қанча пул керак бўлса шунчасини бемалол сўрашлари мумкинлигини билдирдим. Улар бу таклифни эътиборга олиб қўямиз дейишди.
Асад Акбаров ранги докадек оқариб кетган Алига қараб юраги эзилди. У Алини елкасига қўл ташлади:
- Юр, жиян, тоза ҳавога чиқайлик ... Бу ерда тургандан фойда йўқ ...
Райҳонанинг операцияси саккиз соатга чўзилди.
Операциядан сўнг шифокорлар жамоасига бошчилик қилган тиббиёт фанлари доктори Иноғом Мажидов ўзини илҳақ бўлиб кутиб турган беморнинг яқинларига кўп гап гапирмади:
- Биз қўлимиздан келган барча чорани кўрдик , шифо сўраб дуода бўлиб туринглар...
Шифокорлар жамоаси бундай мураккаб операцияни натижасини ўзлари ҳам муштоқ бўлиб кутишаётган эди.
Улар Райҳона ўзига келса , навбатдаги тиббий хулосани олиш учун энг кичик ўзгаришни ҳам назардан қочирмаслик илинжида эдилар.
Бироқ ...
Райҳона кун бўйи ўзига келмади...
Эртасига ҳам...
Ундан кейинги кун ҳам ...
У ...
Райҳона операция вақтида чуқур кома ҳолатига тушиб қолган эди...
Навбатдаги учрашувда профессор Мажидов Алини жиддий қабул қилди :
- Мен сизга ҳеч қандай умид берадиган гап айтмоқчи эмасман. Барчасини рўйи - рост айтаман. Беморнинг қачон комадан чиқиши аниқ эмас. Бу муддат балки эртага, балки бир хафтадан сўнг , балки бир ой , балки бир йил , балки йиллаб бўлиши мумкин. Балки эса ...
У жим сукут сақлади.
Мажидов ўрнидан туриб Алининг ёнига келди.
- Дунёда банданинг қўлидан келмайдиган ишлар жуда кўп ... Баъзи ҳолларда эса шунчаки томашабин бўлиб кутиб ўтиришдан бошқа иложимиз йўқ ... Шунинг учун ҳам номимиз ожиз банда , ҳа , ожиз банда ...
Профессор Мажидов Алининг рўпарасига чўкди.
- Ука ... Кома холати ҳар бир организм учун индивидуал ҳисобланади. Менинг бу йўналишда бироз шуғулланган ерим бор. Айтмоқчи бўлганим шу-ки, баъзи беморлар бу ҳолатда ташқи дунёдан буткул узилиб қолсалар , баъзилари бизни кўриб , эшитиб туришлари мумкин , фақатгина ташқи таъсирларга жавоб бериш ҳусусиятидан мосуво бўладилар.
Кома ҳолатидан қайтиб ўзига келган баъзи беморлар беҳуш ётганларида фақатгина давомли тушлар кўришганини айтишса , баъзилар умуман ҳеч нарсани эслай олмаганлар . Баъзилар эса шунчаки чуқур фалаж ҳолатида бўлганликларини , яқинларининг ширин сўз ва далдалари туфайли ҳаётга қайтганликларини гапириб беришган.
@Xazon_Rezgi /118