👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#ҚАСД
34- ҚИСМ
ўша Красавчикнинг учрашувини.
- Али акааа ,-зорланди Райҳона,- ўша ифлоснинг турқи-тароватини кўргим йўқ ...
- Ўзинг барчаси якунига етишини истамаганмидинг ? Қўрқма, ёнингда бўламан,- уни тинчлантиришга ҳаракат қилди Али.
- Ахир қандай қилиб ? Менимча у сизни яхши танийди. Гапларидан сезганман. Шунинг учун ...- Райҳона "Барибир ёнимда бўла олмайсиз" дегандек ҳўрсинди .
Али уни мулоҳазасига дарровда тушунди :
- Мен учрашувни Шоҳруҳнинг янги очган кафесига тайинладим. Шунга ҳотиржам бўл. У ерда "ўзимизникилар" етарли. Мен эса сал нарида бўламан , халос. Қани кўрайлик-чи бунинг нияти нима экан ? Сен иложи борича унинг кўнглида нима гап борлигини билишга ҳаракат қилиб билиб ол. Хўпми ?
- Қўлимдан келармикан, Али ака?
- Райҳона, мана салкам уч йилдан буён одамлар орасида , кенг давраларда муомала қилиб ишлаяпсан. Нимага қўлингдан келмас экан ? - унга далда берган бўлди Али.
- Билмасам, у бошқа масала , буниси эса бутунлай бошқа. Ундан кейин ...- Райҳона гапининг давомини айта олмай ерга қаради .
- Нима ундан кейин ? - ҳайрон бўлди Али.
- Бу ҳолатда , яъни бегона эркак билан ... Хуллас кўнглим айниб кетаяпти ...
- Агар ... Бу мавзуга ҳозир далил устида узил - кесил нуқта қўймасак , кейин янада авж олиб кетиши мумкин. Ким билсин ўша одам пихини ёрган товламачидир. Бундай ишларни қанчалик уддалаши сенга ёзган дағдағали гапларидан ҳам кўриниб турибди.
- Майли , Али ака. Сиз нима десангиз шу . Қолаверса халқимизда бир гап бор- ку: "Кунда бир ўлгандан кунида бир ўлган афзал" деган, - Райҳона Алига итоаткор нигоҳ ташлади .
- Унда тез ҳаракатимизни қилайлик. Ҳали ойимникига ҳам кириб ўтишимиз керак.
- Ҳаа , мен тезда ошхонани саранжомлайман унда . Ойижонимни уч кунда бирам соғиндим- ки . Ўзи минг марта ялиндим , Моҳиржон таътилини бизникида ўтказсин деб . "Ҳеч бўлмаса бир хафта алоҳида турайлик , ўғлим билан бозорга тушиб бўлажак келинга сарупо- суруқ оламан" деб унамадилар.
- Келин тайёрми дейман , Райҳона?
- Билмасам , балким Моҳиржоннинг кўз остига олган қизи бордир. Ёши йигирма учга бориб қолди-ю. Аммо ойижоним бу ҳақда лом- лим демаганлар. Ё ҳеч гап йўқ , ё Моҳиржон кимнидир яхши кўриб қолган бўлса ҳам айтмаган ҳали. Аммо ойижоним барибир бозор айланиб сарпо қилиш гаштини тортгилари келгани рост.
- Келинликка номзод бўлмаса , қанақа қилиб бозор қиладилар ? Келинпошшанинг ўзи ҳам , ўлчами ҳам номаълум бўлса ?
- Вой , адажониси-ей , - кулимсираб дастурҳон устини йиғиштира бошлади Райҳона,- ким айтди ойижоним сизга тайёр кийим - кечак оладилар деб ? Улар сарупони ҳомини оладилар. Масалан , кийим учун матолар дегандек. Келин маълум бўлса, ўша матолардан кийим тиктириб бераверадилар. Яна бошқа шунга ўхшаш майда-чуйдалар - сумкачалар , сочиқлар , чойшаблар... - хуллас нимани ният қилган бўлсалар ўша нарсаларни сотиб олиб қўядилар. Орзу- хавасда энди бу. Менимча аёл киши шунақа буюмлар олса кўнгли бир яйраб олса керак.
- Ҳаа шунга яраша келадиган келин яхши бўлсин ,- гап қотди Али.
- Иноят ойижонимга ёмон келин келади деб ўйламайман. Тўғрироғи ўйлашни истамайман. Худо ҳоҳласа ўзларига ўхшаган дилбаргина қизни келин қиладилар.
- Гапингга қўшиламан , Жамбилхон. Мана мен... Қандоқ яхши йигитман. Ақлли , кўркам , келишган. Шунинг учун пешонамга сен битилгансан.
Райҳона кулиб юборди :
- Нима бу ўз- ўзини мақташни янги усулими ? - Райҳона муғомбирона нигоҳ ташлади ,-Шу сизни мен ҳам мақтар эдим- у , аммо ортиқча мақтов "кимларгадир" оғирлик қилиши мумкин-да .
- Ким экан ўша "кимлардир" ? Биз ҳам билайлик ...
- Мен идишларни ювиб бўлдим ,- деди Райҳона атайдан жавобдан қочиб , кейин ўзи ва адасининг гапларига халал бермай ўйин ўйнаб ўтирган Иймонанинг қўлидан тутди ,- биз ўн беш дақиқада тайёр бўламиз , адажониси ...
- Ҳооов , саволимга жавоб бермадинг- ку ? - она - боланинг изидан сўз қотди Али.
Райҳона ортига ярим ўгирилди .
Чап кўзини қисиб қўйганча кулимсиради :
- Кейин ... Кейин айтаман...
* * *
@Xazon_Rezgi /97