#ҚАСД
- Майли , наилож . Буқанинг ўлгиси келса қассоб билан ўйнашар экан. Демак , унинг истагини бир раво қилиб кўрар эканмиз-да , токи бурни ерга ишқаланмагунча ...
- Қандай қилиб ? - қизиқиб савол берди Райҳона,- ишқилиб ўзингизга зарар бўлиб қолмасмикан ?
- Жамбилхон , бу ёғи ёш ўттизга қараб кетди , сен бўлсанг мендан ҳали ҳам ҳавотир оласан.
Ҳозирча уни таъзирини қандай беришни билмайман. Аниқ режам йўқ . Билганим шуки , яхшиям эртага якшанба . Бўлмаса эртага ишда уйқусираб, мудраб юрардим. Соат ҳам тунги иккидан ошди-я ?
- Менинг ҳам энди уйқум келяпти. Сиз ҳаммасидан хабардор эканлигингиз қандоқ яхши бўлди-я ? Энди ҳотиржамман. Очиғи кейинги пайтларда на еганимда , на ичганимда ҳаловат бўлмаётган эди. Бу ёғи ҳам яхшилик билан тугашига ишончим комил .
Бироқ...
- Нима бироқ , Жамбилхон?
- Агар вазият бутунлай бошқача бўлиб менга ишонмаганингизда , биласизми нима ?
- Биламан...
- Билсангиз ҳам айтаман:
Мендан воз кечсангиз ўлганим ўша !
- Райҳон...
- Хммм ...
- Мана шу охирги сўзларинг сени севги изҳоринг- а ? Турмуш қурганимизга олти йил бўлди. Сен менга кўп марта шу сўзларни айтгансан. Мен авваллари бу гапинг орқали нимани назарда тутишингни билмасдим.
Сабаби бундан жуда кўп маъно чиқади ...
Аммо кейинчалик билдим- ки , бу сўзлар сенинг энг гўзал севги изҳоринг экан...
Ҳақиқатдан ҳам суюкли инсоннинг ёнингда бўлмаса , яшашдан не наф ? Ҳаёт кўнглинг истаган инсонинг билан яшагандагина гўзал , мазмунли.
Менинг ҳаётим ҳам сен бор учун мазмун касб этганди. Кейин эса мени янада бахтли қилиб Иймонани ҳаётимга олиб кирдинг. Ўшанда шифокорлар сенга туғиш мумкин эмас деганларида қанчалик курашган эдинг- а ....
Мен ҳаётимнинг асл гавҳари- сендан қандай шубҳаланишим мумкин ? Воз кечиш ҳақида эса ... Сендан бир вақтда воз кечишим мумкин... Қачон- ки ўзимдан воз кечсам ... Эшитяпсанми , ўзимдан воз кечсамгина сендан воз кечишим мумкин...
Райҳона индамади . Алига жавоб қайтармади. У кейинги хафталар ичида илк бор ҳотиржам бўлиб уйқулар мамлакатига қадам қўйган эди ...
Райҳона эрталаб уйқудан уйғонганда эрининг ўз иш кабинетида эканлигини кўриб юраги "шув" этди . Бу Алининг одатига мутлоқ ҳилоф иш эди . Али дам олиш кунлари корхона ишлари билан шуғулланмас, вақтини оила даврасида ўтказар , иложи борича Райҳона ва Иймона билан кўнгилочар жойларга боришга ҳаракат қилар эди. .
Райҳона Али акасининг "Красавчик" билан ёзишиб ўтирганини тахмин қилди . Эрининг барча гапдан хабардор бўлганлиги учун унга ҳалақит бермаслик ва ўз ҳолига қўйишга қарор қилди.
Райҳона ювиниб , тараниб олгач ошхонага йўл олди. У кеча Али акаси ва Иймона билан бирга супермаркетдан олиб келган ярим тайёр масаллиқлардан эри хуш кўриб ейдиган енгил таомни тайёрлашга киришди.
Нонушта тайёр бўлгач Райҳона кабинетга бош суқди :
- Нонушта тайёр , аъло ҳазратлари. Тановвул қилсангиз бўлди.
Али экрандан кўзини олмай сўради :
- Кичкина маликамиз уйғонмадими ?
- Бир ширин ухлаётган экан уйғотишга кўзим қиймади,- деди Райҳона эркаланиб
- Эҳх афсус бирга чой ичсак яхши эди-да ! Ҳа майли ухлай қолсин .
Эр - хотин нонушта дастурҳонига энди ўтиришган ҳам эди- ки , остонада пирпиракли тунги кўйлакчасида Иймона кўринди :
- Ман уйғондииим ....
Али кулимсираб ўрнидан турди :
- Ҳооо, адасини эрка қизи уйғонибди-ю , юзларимизни ювиб келайлик-чи ,- у ўрнидан туриб Райҳонага "Сен ўтиравер" деган ишорани қилганча қизчасини етаклаб ювиниш хонасига йўл олди.
Кўп ўтмай ота ва қиз изига қайтишди.
- Менга ундай қарама ,- деди Али Райҳонага маънодор оҳангда ,- Иймонанинг кийимларини нонуштадан кейин алиштирамиз. Бирйўла Иноят бувижонисиникига кетаётганда.
- Бувижонимларни жудаям соғиндим ,- гапга қўшилди Иймона.
- Чой ичиб олайлик, кейин уларникига бориб келамиз . Кейин сен ўша ерда бўлиб турсанг , аянг билан бир жойга бориб келишимиз керак.
- Қаерга , адаси ? - деб сўради Райҳона кўнглига келган хаёлдан юраги орқага тортганча...
- Мен учрашув белгиладим,- деди Али бамайлихотир, - сен билан ўша ...
#давоми_бор / 96
Муаллиф: Хазонрезги
@Xazon_Rezgi