👆👆👆👆аввалги қисмлар
#ҚАСД
33- ҚИСМ
учрашувдан бош тортсангиз ёзишмаларингизни Али Азмиддиновичга юбораман ва айтаман-ки , суюкли хотинчангиз пана-панада эркаклар билан қаймоқлашиб юрибди.
- Мараз !
Райҳонанинг ортиқ тоқати қолмади . Шаҳло кўзлари жиққа ёшга тўлганча тармоқдан чиқиб кетди .
У кабинетида яна анча вақт ўтирди. Ўзини босиб олишга қанчалик ҳаракат қилмасин , уддасидан чиқа олмай қийналди.
Вақт ярим тунга яқинлашгандагина ётоқхонага кирди. Эри ўгирилиб ухлаб ётарди .
Райҳона Алининг ухлаб ётганини кўриб енгил тортди . Уни уйғотиб юбормаслик учун оҳиста қадам босиб жойига ётди. Аммо сал аввал алам томчилари меҳмон бўлган кўзларига уйқу илашмади. Асабийлашгандан анчадан буён безовта қилмай қўйган юраги ивишиб кетаверди.
Аста қўл узатиб ётоғи ёнидаги тумбадан пайпасланиб дорисини топди. Бир донасини тилининг тагига ташлади. Хонага майин чўл ялпиз ҳиди таралди. Райҳона билинтирмай чуқур хўрсинди.
- Райҳон... - деди шу пайт Али , - қачонгача шунақа қилиб...
Райҳона эрининг уйғоқ эканини шундагина пайқади . Унинг дабдурустдан берган саволини тушунмади. Тўғрироги тушунишга қуввати етмади.
- Тушунмадим , Али ака ...Нималар демоқчисиз ? : Райҳонанинг саволи инграганга ўхшаб чиқди. Бу Алининг юрагини баттар ўйди.
- Нимани тушунмайсан ,- деди у аёлига ўгирилиб ,- мен Красавчикни назарда тутяпман.
Эрининг изоҳини эшитиб Райҳона сал қолса ҳушидан айрилаёзди. Ним қоронғи бўлишига қарамай унинг дағ- дағ титраётганини Али ҳам ҳис қилди :
- Али ака ... Мен ... Мен айбдор эмасман ... Ишонинг менинг айбим йўўўўқ... - овози бўғилди Райҳонанинг...
Али Райҳонанинг сочларини оҳиста силади :
- Ўзингни айблама ... Мен ҳаммасини биламан...
- Ҳаммасини биласиз ? Ахир қандай қилиб ...
Али қўлини Райҳонанинг елкасидан ошириб чўзганча унинг тумбасида турган тунчироқни ёқди . У эртаклардаги парилардек хушрўй, шу билан бирга бениҳоя маъсума аёлига қараб кўнгли бузилди :
- Шу мараз охиригача н
нима деркин дея индамай тургандим. Аммо ... Индамасам тобора ҳаддидан ошяпди. Сенинг эса тобинг қочаяпти. Энди аралашмасам бўлмайдиганга ўхшай...
- Али акааа...
- Ҳааа , Жамбилхон ?
- Сизни ёмон кўраман ... Ёмон кўраман ...
- Иии нимага ?
- Мени қанча қийналганимни биласизми ? - Райҳона пиқ- пиқ йиғлай бошлади
- Иии , Жамбилхон , нега йиғлайсан ? Мен сени уришганим йўк- ку? Менинг энг бошидан барча гапдан хабарим бор эди.
- Демак , интернет рақамимга "доступ"ингиз бор экан-да ? ! Нега менга айтмагансиз ?!
- Айтсам қизиғи қолмас эди-да !
- Мен жуда эзилиб кетдим ахир ! Сизнинг ишончингизни йўқотиб қўйишдан жудаям қўрқдим . Ахир у мараз менга нималар деганини билмайсиз ?!
- Биламан ! Сен ўчириб ташлаган ёзишмалар менда сақланиб қолган. Фақат бу ёғи нима бўларкин деб ...
- Демак , менга ишонмагансиз . Тилимдан илинишимни пойлабсиз-да ?! Роса маза бўлгандир ўз аёлингизни жизғанак бўлиб куяётганини томоша қилиш, - Райҳона бирдан йиғидан тўхтади , энди унинг эрининг қилмишидан аччиғи чиқаётган эди.
Али эса аксинча мутлақо ҳотиржам эди:
- Йўқ ! Бу ерда масала бутунлай бошқа мазмунда. Эсингдами ? Мен сенга "Ўзингга эҳтиёт бўл, аёл кишининг шаъни мисли мўрт шиша , синса ёки хатто дарз кетса ўз ҳолига қайтариб бўлмайди" дегандим.
Сен эса нима дегандинг ? "Сиз ҳаммага шубҳа билан қарайсиз ? Ҳамма инсон ҳам ёмон эмас , кўнглингизни сал кенг қилинг, кенгга- кенг, торга - тор дунё" деганмидинг ? Деган эдинг-а ? Хатто ўз фикрингда қатъий туриб олиб мен билан обдон жиқиллашгандинг.
Айнан шу сўзларинг туфайли мен арқонни узун ташладим , токи эҳтиёткорликка беэътибор бўлмагин, беш қўл баробар эмас, кўза кунда эмас, кунида синишини билиб олгин дегандим.
Райҳона хўрсинди :
- Энди бу ёғи нима бўлади ?
- Боя зўр жавоб ёздинг- ку , "Пошшол" деб ! Шу етарлидир ?! Сенга яна ёзса ўзим жавоб қайтараман, хавотир олма...
- Қайдам бу билан тинчимаса керак?! У менга "Суратларингни , ёзганларингни интернетда тарқатиб юбораман" деб дағдаға қилганди. Суратларимни монтаж қиларкан , ёзганларимни эса таҳрирлаб ташлабди.
@Xazon_Rezgi /95