Онамга
Гар она сўзин эсласам ҳар он,
Олис юртларда тунлари бедор
Меҳр ила боқиб мунис бир инсон
Кўзим ўнгида бўлар намоён.
Бир инсонки мағрур юлдузлар
Мўъжаз кафтига қўяр кафтини.
Бутун оламга нур сочган қуёш,
Унинг қалбидан олар тафтини.
Қани саботим етсайди, она
Пойингни тавоф айласам кунда
Йўлнинг бўйида кабатиллом бор
Менинг волидам яшайди унда.
Оқ қиров қўнган ҳар тола сочинг
Билсанг менинг-чун умримга тенгдир
Ҳар табассуминг, онажон сенинг
Бутун бир баҳор фаслига тенгдир.
Қандай унутай, онажонгинам
Тандирда ёпган зоғора нонни
Райхонли ҳовли, мўжазгина уй,
Оловли ўчоқ, қора қумғонни.
Қандай унутай, қадди дол онам
Ҳақдан бахтни тилаган онни
То абад розиман, қилсам поёндоз
Йўлларинг узра мингта достонни.
Гарчи ушбу кун ёшим улуғдир
Бир умр қарздорман сендан онажон
Талпингум сенга ҳаётдан сўраб,
Чинордек яша бахтимга омон.
Ҳечам оқмасин кўзларингдан ёш,
Гулга айлансин йўлингдаги тош.
Менинг болам деб, севинчга қона
Зафаринг шеърин қабул эт, она!
Зафар Назар,
2012 й.
Гар она сўзин эсласам ҳар он,
Олис юртларда тунлари бедор
Меҳр ила боқиб мунис бир инсон
Кўзим ўнгида бўлар намоён.
Бир инсонки мағрур юлдузлар
Мўъжаз кафтига қўяр кафтини.
Бутун оламга нур сочган қуёш,
Унинг қалбидан олар тафтини.
Қани саботим етсайди, она
Пойингни тавоф айласам кунда
Йўлнинг бўйида кабатиллом бор
Менинг волидам яшайди унда.
Оқ қиров қўнган ҳар тола сочинг
Билсанг менинг-чун умримга тенгдир
Ҳар табассуминг, онажон сенинг
Бутун бир баҳор фаслига тенгдир.
Қандай унутай, онажонгинам
Тандирда ёпган зоғора нонни
Райхонли ҳовли, мўжазгина уй,
Оловли ўчоқ, қора қумғонни.
Қандай унутай, қадди дол онам
Ҳақдан бахтни тилаган онни
То абад розиман, қилсам поёндоз
Йўлларинг узра мингта достонни.
Гарчи ушбу кун ёшим улуғдир
Бир умр қарздорман сендан онажон
Талпингум сенга ҳаётдан сўраб,
Чинордек яша бахтимга омон.
Ҳечам оқмасин кўзларингдан ёш,
Гулга айлансин йўлингдаги тош.
Менинг болам деб, севинчга қона
Зафаринг шеърин қабул эт, она!
Зафар Назар,
2012 й.