ДИЛКУШО ҲИКОЯТЛАРДАН
Бир қашшоқ кўчада ўғли билан кетаётган экан, одамлар тобут кўтариб ўтиб қолишибди. Ўғли отасидан:
- Тобутнинг ичида нима бор? – деб сўрабди.
- Одам, - дебди отаси.
- Қаёққа олиб кетишяпти?
- Шундай бир ерга олиб боришяпти-ки, болам, у ерда на кийишга кийим бор, на ейишга нон, на ичишга сув, на ёқишга ўтин, на тўшайдиган бўйра бор, на ўтирадиган гилам.
- Бўлмаса, бизнинг уйга олиб боришаётган экан-да!