Анвар Обиджоннинг
“ОЛТИАРИҚ ҲАНГОМАЛАРИ”
китобидан
Узоқ йиллар туман ижроқўми раиси лавозимида ишлаб, турли юмушлар билан кирмаган қишлоғи, кезмаган кўчаси қолмаган, айниқса, пахта терими мавсумида уйма-уй юриб ёш-қарини далага ҳайдашда доимо бош-қош бўлувчи Маматхоновни соддароқ кишилар мамлакатнинг энг катта хўжайини шу бўлса керак деб ўйлашарди.
Маҳалламиздаги Аҳмадқул бува жуда илми кучли муллалардан ҳисобланса-да, ўта гўдакфеъл, фикри сиёсат чигалликларидан тугалай холи инсон эди. Гагарин тарихда биринчи бўлиб фазога учган куни мулла буванинг ўзидек соддадил ўғли кўчадан гап топиб келибди:
- Эшитдингизми, ота, бир одам юлдузга учибди!
- Ий, ким экан у? – деб қизиқсинибди Аҳмадқул бува. – Отини айтишмадими?
Ўғли Гагариннинг исмини тополмай бош қашлаётганида, Аҳмадқул бува бундай катта иш кимнинг қўлидан келиши мумкинлигини ўзича тахминлаб кўриб, мулойим товушда сўрабди:
- Маматхоновми?
Яна бир шунақа гап.
Дўстим Абдусалом қизини кўриб келишга кетаётган онаси Ҳадича отинга:
“Невараларингизга дўкондан қанд-қурс олволарсиз”, деб ўн сўм берибди. Беҳад соддадил отин хола пулдаги Лениннинг суратига тикилиб: “Бу ким?” – деб сўраган экан,
Абдусалом: “Бу – юртимизнинг энг катта доҳийси”, деб жавоб қилибди. Шунда, отин хола дебди:
-Вой, Маматхонов деганлари шу одамми?