Орқасидан ҳайданг
Бир киши мотоциклини ҳайдаб келиб қишлоқ марказида тўхтабди. Шу ерда уч-тўртта йигитлар гаплашиб туришган экан. Ҳалиги киши мотоциклини оёғида турғазиб йигитлар олдига келибди. Улар билан сўрашиб:
- Менга солярка керак эди. Шу қишлоқда кимдадир бор экан, мабодо сизлар билмайсизларми?
- Биламиз, Учуйликда Баҳром акада бор, - деб жавоб берибди йигитлардан бири.
- Баҳром аканинг уйи қаерда? – деб сўраганида йигитлар яхшилаб тушунтириб қўйишибди.
Ҳалиги одам мотоциклида Баҳромжонларнинг уйига етиб борибди. У бориши билан бир юк ташувчи машина Баҳромжоннинг олдидан жўнаб кетибди. Баҳромжон уйидаги бузилган мотоциклини тузатаётган экан. Қўлига теккан ёғ жойларни битта латта билан артиб, кўчада ҳалиги машинани кузатиб турган вақти экан. Ҳалиги киши унинг олдида тўхтабди.
- Баҳромжон ака сизмисиз?
- Ҳа менман, келинг, - деб қўлини узатиб сўрашибди, - узр, қўлим ёғ эди.
- Ҳечқиси йўқ. Менга солярка керак эди, сизнинг олдингизга жўнатишди.
- Ие, сал кечроқ келибсизда. Солярканинг ҳаммасини хозир кетган машина олиб кетди. Орқасидан ҳайданг, етиб оласиз. Сўрасангиз балки берар, тезроқ ҳайданг.
Ҳалиги одам мотоциклини юрғазиб машинага етиб олиш учун ҳайдаб кетибди.
Баҳромжон бу борада актёр бўлиб қолган. Унда солярка нима қилсин? Жойида ҳамма масалани ҳал қилади-қўяди.