Бутун Ўзбекистон халқи норози бўлсаям барибир шу қонун қабул қилинди..
Ваҳоланки, депутатлар халқ манфаати учун хизмат қилишлари ва қабул қилинаётган қонун-қоидалар халқ манфаатига зид бўлмаслиги керак эди!
__
Орган ходимларини расмга ёки видеога олиб тарқатиш учун жавобгарлик белгиловчи қонун барибир қабул қилинди.
Қарор қабул қилувчилар халқнинг фикрига қулоқ солишдан кўра уларнинг хавфсизлигини таъминлаётган идоранинг истагини бажариш мақсадга мувофиқроқ деб ҳисоблашди шекилли. Начора...
Ўйлашимча, бу қонун ҳали жуда кўп қама-қама ва уларнинг ортидан келиб чиқадиган норозичиликларга сабаб бўлиши мумкин.
Айтайлик, сиз орган ходими билан бошланган мулоқотни видеога ола бошладингиз ва унинг охирги дақиқасидагина давлат хизматчисининг қандайдир ножўя хатти-ҳаракатлари бор. Табиийки, буни оммага ошкор қилмоқчи бўлган шахс ўша охирги дақиқани кесиб олади ва уни Интернетга жойлайди. Ахир 30 дақиқалик видеони жойламайсизку!?
Ана ўшанда томошанинг барчаси бошланади. Бундайларга нисбатан материал расмийлаштириш ҳуқуқи айнан ўша потенциал “обрўсизлантирилувчи”ларнинг ваколатида бўлганлиги сабабли табиийки, бу ҳаракатингизни ўзларининг истакларидан келиб чиқиб, бузиб тарқатиш деб талқин этади. Бир қараганда улар ҳақ. Чунки сиз видеоёзувни интернетга тўлиқ жойламагансиз, уни сиртдан қараганда "бузгансиз".
Бундай ишларни кўраётган судларимизнинг аҳволи барчамизга аён бўлганлиги сабабли қонундаги бу ноаниқ жумла уларнинг фойдасига ишлай бошлайди.
Дўстларим таъкидлаётганидай, расмий шарҳга зарурат бор.
Янаям Худо билади, балким адашаётгандирман...