Расмий хабарга расмий раддия берилди, ОАВ эса койиб қўйилди
Бош прокуратура Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида ҳоким ёрдамчиси 20 нафар фуқаронинг электрон калитини қўлга киритиб, уларнинг номига 427 млн сўм кредит олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани ҳақида ахборот берди. Шунингдек, қариндошлари ва танишларига қалбаки тавсияномалар орқали кредит ажратган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
https://t.me/uzbprokuratura/56748
Тошкент шаҳар ҳокимлиги эса мазкур хабарлар юзасидан баёнот бериб, Тошкент шаҳрида бундай тавсифга мос келадиган мансабдор шахс мавжуд эмаслигини маълум қилган.
https://t.me/poytaxt_uz/36659
“Тарқатилаётган маълумотларда М.Ф. деб айтилаётган шахс ўтган йилнинг ноябр ойида ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган” дейилади расмий муносабатда.
Ҳокимлик оммавий ахборот воситаларидан ахборотни эълон қилишда ишончлилик, холислик ва масъулият тамойилларига амал қилишларини яна бир бор сўраб қолган.