"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон туманида "Устозлар боғи"нинг сони яна биттага ортди
Ўзбекистон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз фаслида 400 минг тупга яқин мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экилиши режалаштирилган.
https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
Ўзбекистон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида жорий йил куз фаслида 400 минг тупга яқин мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалар экилиши режалаштирилган.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан 54-мактабда ана шу лойиҳа доирасида кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, устоз-мураббийлар, маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этди.
Семинар давомида иштирокчилар томонидан мактаб ҳудудига 200 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари қадалиб, “Устозлар боғи” ташкил этилди.
https://t.me/Vodiy1uzofficial. Водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг