Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ишдан бўшаган ва бахтини қидириб йўлга отланган ҳеч бир шахс ҳозирга қадар ўз танловидан афсусланмаган.
Кечагидай эслайман, раҳбарлар мажлисларда ишдан бўшаганларнинг афсус-надоматда эканлигини, яна қайта ишга олишларини ялиниб илтимос қилаётганини айтар эди. Шу орқали ходимлардаги қуллик инстинктини ушлаб туришар эди. Лекин шу пайтгача ишдан бўшаб, қийналиб қолдим, деган одамни эшитмадим.
Ҳатто, ўзим ҳам собиқ ходим сифатида қилган танловимдан шу пайтгача заррача афсусда эмасман. Қайтанга ҳаётим аввалгидан анча яхши деб айта оламан.
Ишдан бўшаш кайфиятида юрган ходимларга қарата шуни айта оламанки, бу қарорингиздан сира қўрқиб ўтирманг. Ризқнинг сабабларини қилсангиз, келаверар экан. Асосийси, қалбингиз хоҳламаган ишда ўзингизни мажбурлаб ишлаб юрманг!
✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube