📆Вазир жамғармаси устамаси учун дастлабки синов жараёнлари 25 февраль куни ўтказилади
✅Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан жорий йилда Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олиш учун 1-босқич (тест) синов жараёнлари 25 февраль куни ўтказилиши белгиланди.
➖ Тест синовлари белгиланган қуйидаги ҳудудий манзилларда “test.uzedu.uz” платформаси орқали реал вақт режимида онлайн ўтказилади.
▶️ Бунда номзодларнинг ўзи дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражаси баҳоланади. Тест синовлари (40 та) учун 100 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2,5 балл берилади.
❗️Тест синови натижаларига кўра, максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодлар кейинги босқичга йўл олади.
✅Номзод педагоглар ушбу ҳавола орқали ўз ЖШШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификасия рақами)ини киритиб, 1-босқич синови учун тайёрланган намунавий тест саволлари билан танишиши мумкин.
☝️Эслатиб ўтамиз: Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан жорий йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони (йиллик) 1 500 нафар етиб белгиланган.
Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган малакали педагог кадрларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot
📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!