📖#Марғилон_алломалари
❗️ЭСНАШЛИК БУ ҒАФЛАТДИР
Хонақоҳ мадрасасида толибларга дарс асносида эснашга ҳам йўл берилмас эди. Бу нарса эснашлик шайтондан эканининг ўзи учун эмас, балки бунда ғафлат борлигидан эди.
Мавлоно Абу Саид Убаҳий айтадилар: «Бир кун отам билан бирга Хожа Шамсуддин Муҳаммад Кусувийнинг мажлисларига бордим, шу мажлисда у зотдан бир хориқи одатни гувоҳи бўлдим. Ҳар бир оятнинг тафсирини у зот илоҳий латоифлар билан айтар эдилар. Мажлис аҳлининг баъзилари бу сўзлар маъноси ва рамзларини идрок қила олмаганидан уларда эснов ва уйқусираш пайдо бўлди. Буни кўрган Хожанинг ғайратлари келиб дедилар:
«Сизлар эснайсизлар, ваҳоланки, мен бу сўзларни масжиднинг шифтларига айтсам, таъсир қилиб, жойидан жилиб кетади», дедилар. Уша оят ушбу эди: «Аҳсин кама ахсаналлоҳу илайк», яъни Аллох сенга яхшилик қилгани каби сен ҳам яхшилик қил. Яъни Аллоҳ таоло сенга яхшилик қилибди. Аллоҳнинг сенга қилган яхшилиги шулки, азалул азалда Аллоҳ таоло зоҳир, банда эса пинҳон эди. Бандага яхшилик қилдики, уни зоҳир қилиб Ўзини пинҳон қилди. Энди бандага, Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил, деб буюради. Бунинг маъноси, эй банда, сен ҳам ўз вужудингни нафий - инкор этиш билан йўқ қил, токи Аллоҳ таоло зоҳир бўлсин!
📖 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "УСТОЗИДАН ДУО ОЛГАНЛАР (ёхуд Охунжон қори Водилий маноқиби)" китобидан.
☎️ Ушбу китобни харид қилиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:+998913960936
✈️ Telegram |✅ Facebook
🌐 Instagram |📹 YouTube
🌐 Umma life | ✅ Tik tok