Ustoz Rahmatulloh domla Marg'iloniy


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Фарғона вилояти, Марғилон шаҳар «Робия хожи она» масжиди имом-хатиби Устоз Раҳматуллоҳ домла Мухаммад Содиқ ўғлининг шахсий саҳифаси
✅Расмий саҳифаларимизга уланинг👇
https://taplink.cc/ustoz_rahmatulloh_domla

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




📖#Марғилон_алломалари

🌴ХУРМО ТАНАСИНИНГ ЙИҒЛАШИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари хурмо шохлари ва таналаридан қилинган бўлиб, у зот бир хурмо ғўласининг олдида намоз ўқир, хутбани ҳам устун олдида қилар эдилар. Баъзилар: «Ё Pacyлаллоҳ, бир минбар қилиб берсак, хутбани ўша ерда қилар эдингиз, одамлар ҳам яхшироқ эшитишар эди», деди. У зот айлаҳиссалом қабул қилдилар.
Минбар ясалиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатган жойига қўйилгач, унинг устида хутба бошладилар. Бир куни хутба учун кетаётиб, хурмо устуни ёнидан ўтдилар. У зот ўтиб кетгач устундан йиғлаган каби овоз чиқа бошлади, гўё ёрилгудек эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам овозни эшитиб, минбардан тушдилар, унинг олдига келиб муборак қўллари билан уни силадилар ва минбарга қайтдилар. Шунда у йиғидан тўхтади. Масжид янгиланганида ушбу устунни Убай ибн Каъб розияллоху анху ўзи билан олиб кетди ва у зотнинг уйида то чириб йўқ бўлгунича турди».
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу қилган ривоятда: «Хурмо устуни ёш бола йиғлаганидек йиғлади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни йиғлаётган болани юпатганлари каби бағриларига босиб, юпатдилар», дейилган.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ ҳар гал ушбу воқеани айтса йиғлар ва: «Оддий бир устун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ажрагани учун шунчалик йиғлаган. Сизлар ундан кўра у зотга муштоқроқсизлар, демак ундан кўра кўпроқ йиғлашингиз керак!» дер эдилар.

📚 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "РАСУЛУЛЛОҲ ОЛИБ ҚОЛГАН ЗОТ (ёхуд Бузрукхон эшон Машҳадий маноқиби)" китобидан.

👉 🕌 ТУШИМДА РАСУЛУЛЛОҲНИ КЎРДИМ!

📞 Ушбу китобни харид қилиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:+998913960936

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


🤝#Хушҳабар

⚡️Устоз Раҳматуллоҳ домла Марғилонийнинг «Марғилон Алломалари» рукни остида чоп этилаётган китобларни 14-қисми нашрдан чиқди.

📚 Китоб номи: "САҚЛАСА КИМНИ ХУДО..." ёхуд Мирҳайдар домла Толий Марғиноний маноқиби";

📚 Ушбу китоб ХІХ аср охири XX аср бошларида Марғилонда яшаб ўтган улуғ аллома, тасаввуф шайхи, юксак ирфон ва маърифат соҳиби Мирҳайдар домла Толий Марғиноний ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган.

📝 Алломанинг илмий-ижодий фаолияти, асарларида олға сурилган ахлоқий-ирфоний маънолар ўзига хослиги билан ажралиб туради.

✏️ Айниқса, ақидавий мавзуларнинг муҳимларидан қазо ва қадар борасидаги қарашлари бандани қисматга рози бўлиш ва бу орқали қалб ва руҳ сокинлигига эришишда хизмат қилиши шубҳасиз.


📍 Ушбу китобни «Ramazon kitob» дўконидан ёки қуйидаги рақамлар орқали: +998913960936 ҳарид қилишингиз мумкин.

🌐 Дўстларингизга ҳам улашинг!

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life | ✅  Tik tok


🌙 Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси яқинлашмоқда...

Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади
 
Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.


Бароат сўзи қандай маънони англатади?
“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.
 
Бароат кечаси қандай кеча?
Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
 
Бароат кечасида нималар содир бўлади?
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу кечада (шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида) нималар бўлишини биласизми?” дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳо: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу кечада нималар бўлади?” дедилар.
У зот алайҳиссалом: “У кечада Одам болаларининг бу йилда туғиладиганлари ва бу йилда вафот этадиганлари ёзилади ва у кечада уларнинг амаллари кўтарилиб, ризқлари нозил бўлади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

📚БАТАФСИЛ

“Бароат кечасига оид суҳбатлар

Бугун бароат кечаси...

«Бароат кечаси ва тасбеҳ намозини ўқилиш тартиби»

“Бароат кечаси“ ҳақида

Бароат кечасидаги Фазилатлик аъмаллар

Бароат кечасидаги суҳбат ва дуо

Бароат кечасида ушбу дуоларни ўқинг...!


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


Сақласа кимни Худо...

📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📕#Суҳбат

🎙 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

🗓 БУГУН 9-ФЕВРАЛ ЯКШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📷


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📕#Суҳбат

✅ ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

📆 БУГУН 8-ФЕВРАЛ ШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📸


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📚#Марғилон_алломалари

❗️УЛУҒЛАР СИЙРАТИГА НАЗАР СОЛСИН!

Орифжон қори дадага шариатдан сўз айтишга ижозат берилган бўлсалар-да, барибир, устозлар хизмати ва суҳбатини тарк қилмаганлар. У зотга кўра, чинакам толиб ҳеч қачон илм излашдан тўхтамаслиги керак. Зеро, ўз мақомига рози бўлиб, талабни тарк қилиш жоҳилликдир. Шунинг учун у зот талабни тарк қилгани холда, комиллик даъвосини қилувчилар билан чиқиша олмас эдилар. Ўзлари ёзадилар: «Абу Ҳафс Ҳаддод айтадилар: «Ким салафлар сийратига назар солса, ўзининг қосирлигини кўради ва ҳақиқий эрларнинг даражасидан орқада қолганини билади» (Жомий, Нафаҳотул унс, 55-саҳифа).
Орифжон қори дада шаҳарнинг қаерида улуғ уламо борлигини билсалар, дарҳол ҳузурларига бориб зиёрат қилиб дуоларини олганлар. Бунда у зотга масофанинг эътибори бўлмаган. Ўзлари ёзадилар:
«Бир киши Шомдан ҳазрат Умар розияллоху анхунинг ҳузурларига келди. Ундан, сени нима олиб келди, деб сўрадилар. Ташаҳҳудни таълим олиш учун келдим, деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу йиғладилар ҳатто соқоллари ҳўл бўлди. Сўнгра дедилар: «Аллоҳга қасамки, мен Аллохдан сени ҳаргиз азоб қилмайди, деб умид қиламан (Бадойеъ, 2-саҳифа.26.12.83)».
Киши ҳар қанча билганида ҳам талабни тўхтатмаслиги борасида Орифжон қори дада Бадриддин Айнийнинг: «Икки тоифа одам илмдан бебаҳра қолади: савол беришдан уялган ва кибр қилган киши», деган иборасини келтирганлар (Бадриддин Айний. Шарҳу Саҳиҳул Бухорий, 623-саҳифа).
Шунингдек, киши билмаган нарсасини билмайман, деб айта олиши керак, бу камол саналади. Ўзи билмаган холда олимлик даъвосини қилган киши аслида жохилдир. Қори дада шундай келтирадилар: «Ким «Мен олимман», деса бас, у жоҳилдир («Жомеъус сағир», 2-ж, 175-саҳифа)».
У зотга кўра, киши билмаган нарсасини билмайман, деб айта олган одам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ йулини тутган бўлади.
«Ким билмаган нарсаси ҳақида билмайман деса, фиқҳда Абу Ҳанифага эргашибди. Зотан, у зот саккизта масалада Имом Абу Ҳанифа таваққуф қилганлар: хатна ёши, эшакдан қолган қолдиқ сув, пайғамбарларнинг фаришталардан афзалликлари, даҳр сўзининг муддати, хунасайи мушкил ҳақида, ўргатилган ит масаласи, савоби ва жаннатга киришлари (Куллиёти Абул Бако, 125-саҳифа)».
У зот яна келтирадилар: «Ҳазрат Умар розияллоху анҳуга илмда бирор хатоларини айтилса, шундай дуо қилар эканлар: «Менга хатоларимни ҳадя қилган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!» (Кашфул асрор, 154- саҳифа.)
Мазкур маънолар у зотни мудом талабда бўлишга ундаб турган. Қори дада шогирдлар учун устознинг ўрни қанчалик муҳимлиги, устоз бўлмаса, гўё у ҳаётда йўқ бўлиб қолишини куйидаги ибора орқали уқтирадилар:
«Бир гал Имом Аъзам Абу Ҳанифа икки шогирдлари Имом Муҳаммад ва Зуфар раҳимаҳумаллоҳлар билан бирга кетишаётганда Имом Зуфар шундай дейдилар:

«Устозуна ка нунин лана».


Яъни: «Устозимиз биз учун «лана» сузи (лом, алиф, нун ҳарфлари) ўртасида келган «нун» кабидирлар».
Бунга жавобан Имом Муҳаммад:

«Лав да нунун лана лакунна ла».


Яъни: «Ҳа, агар биз учун нун бўлмаса биз йўқ бўлар эдик».

📖 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "ДУРРУЛ ОРИФИН (ёхуд Орифжон қори Марғилоний маноқиби)" китобидан.

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📖#Суҳбат

📖 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

📆 БУГУН 6-ФЕВРАЛ ПАЙШАНБА КУНИ ХУФТОН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📷


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


📖#Марғилон_алломалари

❗️ЭСНАШЛИК БУ ҒАФЛАТДИР

Хонақоҳ мадрасасида толибларга дарс асносида эснашга ҳам йўл берилмас эди. Бу нарса эснашлик шайтондан эканининг ўзи учун эмас, балки бунда ғафлат борлигидан эди.
Мавлоно Абу Саид Убаҳий айтадилар: «Бир кун отам билан бирга Хожа Шамсуддин Муҳаммад Кусувийнинг мажлисларига бордим, шу мажлисда у зотдан бир хориқи одатни гувоҳи бўлдим. Ҳар бир оятнинг тафсирини у зот илоҳий латоифлар билан айтар эдилар. Мажлис аҳлининг баъзилари бу сўзлар маъноси ва рамзларини идрок қила олмаганидан уларда эснов ва уйқусираш пайдо бўлди. Буни кўрган Хожанинг ғайратлари келиб дедилар:
«Сизлар эснайсизлар, ваҳоланки, мен бу сўзларни масжиднинг шифтларига айтсам, таъсир қилиб, жойидан жилиб кетади», дедилар. Уша оят ушбу эди: «Аҳсин кама ахсаналлоҳу илайк», яъни Аллох сенга яхшилик қилгани каби сен ҳам яхшилик қил. Яъни Аллоҳ таоло сенга яхшилик қилибди. Аллоҳнинг сенга қилган яхшилиги шулки, азалул азалда Аллоҳ таоло зоҳир, банда эса пинҳон эди. Бандага яхшилик қилдики, уни зоҳир қилиб Ўзини пинҳон қилди. Энди бандага, Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам яхшилик қил, деб буюради. Бунинг маъноси, эй банда, сен ҳам ўз вужудингни нафий - инкор этиш билан йўқ қил, токи Аллоҳ таоло зоҳир бўлсин!

📖 Устоз Раҳматуллоҳ Файзуллаевнинг: "УСТОЗИДАН ДУО ОЛГАНЛАР (ёхуд Охунжон қори Водилий маноқиби)" китобидан.

☎️ Ушбу китобни харид қилиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:+998913960936

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


🌙#Суҳбат

📖 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

🗓️ БУГУН 27-ЯНВАР ДУШАНБА КУНИ ХУФТОН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📷


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok


🌙#Суҳбат

📖 ТУРКУМ СУҲБАТЛАР

🌙 БУГУН 26-ЯНВАР ЯКШАНБА КУНИ ПЕШИН НАМОЗИДА БЎЛИБ ЎТГАН ИЛМИЙ ВА МАЪРИФИЙ СУҲБАТДАН ФОТО ЛАВҲА📸


📲📲📲📲📲

✈️ Telegram  |✅  Facebook

🌐 Instagram  |📹 YouTube

🌐  Umma life |   Tik tok

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.