* * *
1
Орзулар – майда,
осмон – паст,
замон - мўъжаз,
дунё - тор...
Ҳолинг не кечди,
улкан одам?
2
Орзулар – катта,
осмон – баланд,
замон – чексиз,
дунё - кенг...
Ҳолинг не кечди,
кичкина одам?
3
Орзу - қўл етгудай,
осмон - бошингга тегар,
замон – сенга мос,
дунё - сўзингга маҳтал...
Ҳолинг не кечди,
бахтиёр одам?
4
Орзу - йўқ,
осмон – йўқ,
замон – йўқ,
одам ҳам кўринмайди.
Одам ўрнида бир нималар...
Ҳол сўрай десанг,
савол ҳам қолмагандир
буларнинг дунёсида.
30.03.2012.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
1
Орзулар – майда,
осмон – паст,
замон - мўъжаз,
дунё - тор...
Ҳолинг не кечди,
улкан одам?
2
Орзулар – катта,
осмон – баланд,
замон – чексиз,
дунё - кенг...
Ҳолинг не кечди,
кичкина одам?
3
Орзу - қўл етгудай,
осмон - бошингга тегар,
замон – сенга мос,
дунё - сўзингга маҳтал...
Ҳолинг не кечди,
бахтиёр одам?
4
Орзу - йўқ,
осмон – йўқ,
замон – йўқ,
одам ҳам кўринмайди.
Одам ўрнида бир нималар...
Ҳол сўрай десанг,
савол ҳам қолмагандир
буларнинг дунёсида.
30.03.2012.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi