***
Кичкина идоранинг кичкина ходими
Маҳмуд вафот этганда, роса эркалатишди.
Ювиб-тарашди аввал
(бундай эъзоздан марҳум роса уялди!)
Йиғлаб ҳам туришди бошида
(ўзининг ҳам йиғлагиси
келди Маҳмуднинг),
Худди байрамлардагидек
оппоқ матоларга ўрашди
Барча сукутда, қўллар қовуштирилган…
Сўнг (ишонасизми!)
Елкаларида кўтариб кетишди уни
Жуда таъсирланди Маҳмуд,
қайта яшагиси келди:
— Ўлим керак эмас, сиз билан яшайман, — дегиси келди
Маҳмуднинг.
Аммо ҳеч нарса демади,
Миқ этмасдан кетаверди
Чунки Маҳмуд жуда тажрибали,
Жуда ақлли (бекорга ўлмаган!):
У жуда яхши билади – бундай бахтли кун
Инсонга бир бор насиб этгусидир.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Кичкина идоранинг кичкина ходими
Маҳмуд вафот этганда, роса эркалатишди.
Ювиб-тарашди аввал
(бундай эъзоздан марҳум роса уялди!)
Йиғлаб ҳам туришди бошида
(ўзининг ҳам йиғлагиси
келди Маҳмуднинг),
Худди байрамлардагидек
оппоқ матоларга ўрашди
Барча сукутда, қўллар қовуштирилган…
Сўнг (ишонасизми!)
Елкаларида кўтариб кетишди уни
Жуда таъсирланди Маҳмуд,
қайта яшагиси келди:
— Ўлим керак эмас, сиз билан яшайман, — дегиси келди
Маҳмуднинг.
Аммо ҳеч нарса демади,
Миқ этмасдан кетаверди
Чунки Маҳмуд жуда тажрибали,
Жуда ақлли (бекорга ўлмаган!):
У жуда яхши билади – бундай бахтли кун
Инсонга бир бор насиб этгусидир.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi