* * *
Бу боғда кечаси бойўғли сайрар -
Ногоҳ вайронага ўхшайди бу боғ:
Жинлар зулмат ичра бемалол яйрар,
Ғижирлар ажина илашган бутоқ.
Кечаси даҳшатга бу боғ тўлади,
Юрсанг, манглайингга урилар зулмат.
Турсанг, юрагингга қўрқинч қўнади,
Ариқни тўлдириб, шовуллар кулфат.
Кўз юмсанг, босади ваҳима. Бедор -
Аланглаб-аланглаб - қочади уйқу...
Аслида бу боғнинг нима айби бор?
Битта бойўғлининг қилган иши – бу.
Усмон Азим
13.1.2015
https://t.me/UsmonAzimijodi
Бу боғда кечаси бойўғли сайрар -
Ногоҳ вайронага ўхшайди бу боғ:
Жинлар зулмат ичра бемалол яйрар,
Ғижирлар ажина илашган бутоқ.
Кечаси даҳшатга бу боғ тўлади,
Юрсанг, манглайингга урилар зулмат.
Турсанг, юрагингга қўрқинч қўнади,
Ариқни тўлдириб, шовуллар кулфат.
Кўз юмсанг, босади ваҳима. Бедор -
Аланглаб-аланглаб - қочади уйқу...
Аслида бу боғнинг нима айби бор?
Битта бойўғлининг қилган иши – бу.
Усмон Азим
13.1.2015
https://t.me/UsmonAzimijodi