* * *
Беҳаракат қотди изғирин.
Аёз – фалакка қадар.
Нозиккина муз гуллари
Деразага чирмашар.
Ер тагида эгри-бугри
Токлар ухлар маст-аласт.
Дарахтлари сочилганча,
Тик қотган боғлар - бесас.
Аросатда. Гўё йўл йўқ -
Бу дунёда фақат қиш.
Фақат менинг юрагимда
Титрайди шеър – ёнғин иш.
У гулхандай ловуллайди,
Қиш режаси бузилар…
Дунё келиб, юрагимга
Қўлин тутар – исинар.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Беҳаракат қотди изғирин.
Аёз – фалакка қадар.
Нозиккина муз гуллари
Деразага чирмашар.
Ер тагида эгри-бугри
Токлар ухлар маст-аласт.
Дарахтлари сочилганча,
Тик қотган боғлар - бесас.
Аросатда. Гўё йўл йўқ -
Бу дунёда фақат қиш.
Фақат менинг юрагимда
Титрайди шеър – ёнғин иш.
У гулхандай ловуллайди,
Қиш режаси бузилар…
Дунё келиб, юрагимга
Қўлин тутар – исинар.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi