***
Юрак тортилди таранг –
Етишиб келар нола.
Тиғнинг устида яланг
Яшаш-бизга ҳавола.
Руҳим – дардвашлик кўйда...
Яшамоқнинг чораси...
Узилар юрак бўйлаб
Тўқималар толаси.
Узилар бир-бир, нохос –
Узилган каби чақмоқ.
Ёришиб кетар мумтоз,
Тўрт фасл қоришган боғ.
Дунё.
Айқашиб ётар,
Қанча куз, қанча баҳор,
Минг ҳаёт тонгдай отар,
Минг ҳаёт бўлар бекор.
Кўксимни кирар йириб,
Бу ваҳшатли жараён...
Мендан қолар қичқириқ –
Ва ҳаяжон...
Ҳаяжон.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi
Юрак тортилди таранг –
Етишиб келар нола.
Тиғнинг устида яланг
Яшаш-бизга ҳавола.
Руҳим – дардвашлик кўйда...
Яшамоқнинг чораси...
Узилар юрак бўйлаб
Тўқималар толаси.
Узилар бир-бир, нохос –
Узилган каби чақмоқ.
Ёришиб кетар мумтоз,
Тўрт фасл қоришган боғ.
Дунё.
Айқашиб ётар,
Қанча куз, қанча баҳор,
Минг ҳаёт тонгдай отар,
Минг ҳаёт бўлар бекор.
Кўксимни кирар йириб,
Бу ваҳшатли жараён...
Мендан қолар қичқириқ –
Ва ҳаяжон...
Ҳаяжон.
Усмон Азим
https://t.me/UsmonAzimijodi