❗️Янгийўлда метан заправкада Автобусни газбалони портлаб кетгани юзасидан муносабат:
Ҳайдовчиларни огоҳликка чақирамиз, газ балонларни соз ҳолатда олиб юринг
👉 @UnchaMuncha
Янгийўл тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими жорий йилнинг 1-феврал куни Янгийўл тумани Регистон МФЙ, Навбаҳор кўчаси 37-уйда жойлашган “РУБИН ГАЗ ОИЛ” МЧЖ га қарашли автомобилларга газ қўйиш шахобчасида соат 08:40 да содир бўлган "Исузу" автобусига газ тўлдириш вақтида автобуснинг чап томонида жойлашган газ балонининг носозлиги сабабли унинг газ кирувчи қисмидаги метал қувури чиқиб кетиши натижасида газ балони ўрнатилган жойидан чиқиб кетганлигини ўрганиб чиқди.
Содир бўлган холат натижасида ушбу жойдаги газ қўйиш шахобчасининг ишчи ходимлари, автобус ҳайдовчиси ҳамда газ тўлдириш шаҳобчасида навбатда турган фуқаролар ва уларнинг автомашиналарига ҳеч қандай зарар етмаганлигини маълум қиламиз.
Содир бўлган ҳолат юзасидан тегишли хизматлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчиларни огоҳликка чақирамиз, газ балонларни соз ҳолатда олиб юринг
👉 @UnchaMuncha