Нега йиғлаяпсан яна юрагим,
Яна нима бўлди, яна не алам?
Ўзингнику бўлар бўлганинг етмай,
Қийнаб юбордингку ахир, мени ҳам!
Кимга керак сенинг фидойилигинг,
Ёниб севишларинг кимга ҳам керак?
Ўзингни ҳам озроқ ўйлагин нодон,
Ўзингни ҳам озроқ яхши кўр, юрак!
Улар учун урдинг, ёндинг улар деб.
Улар кимлар учун куйламоқдалар?!
Севгинг эвазига сени копток деб,
Зерикканда тепиб ўйнамоқдалар!
Шўрликкинам менинг, хокисоргинам,
Ўзини ер қилиб қўйган фалагим!
Кел, шифо сўраймиз Аллоҳдан бирга,
Сўнг ундан ўзгани дема, юрагим!!!
Кечир, яна сенга тиласам сабр,
Томир-томирингда оғриқ, биламан.
Хасталаниб қолсанг бир менга жабр,
Сен урмайин қўйсанг қандоқ қиламан?!
Садоқатли дўстим, кел ўзимга кел,
Кўнглимни ҳам кечир, кўп берди озор!
Ҳали севаман деб менга ваъда бер,
Ишон, бу дунёда арзирлар ҳам бор!
Малика Тавфиқ
31.05.2021.
@Umirqadrli
Яна нима бўлди, яна не алам?
Ўзингнику бўлар бўлганинг етмай,
Қийнаб юбордингку ахир, мени ҳам!
Кимга керак сенинг фидойилигинг,
Ёниб севишларинг кимга ҳам керак?
Ўзингни ҳам озроқ ўйлагин нодон,
Ўзингни ҳам озроқ яхши кўр, юрак!
Улар учун урдинг, ёндинг улар деб.
Улар кимлар учун куйламоқдалар?!
Севгинг эвазига сени копток деб,
Зерикканда тепиб ўйнамоқдалар!
Шўрликкинам менинг, хокисоргинам,
Ўзини ер қилиб қўйган фалагим!
Кел, шифо сўраймиз Аллоҳдан бирга,
Сўнг ундан ўзгани дема, юрагим!!!
Кечир, яна сенга тиласам сабр,
Томир-томирингда оғриқ, биламан.
Хасталаниб қолсанг бир менга жабр,
Сен урмайин қўйсанг қандоқ қиламан?!
Садоқатли дўстим, кел ўзимга кел,
Кўнглимни ҳам кечир, кўп берди озор!
Ҳали севаман деб менга ваъда бер,
Ишон, бу дунёда арзирлар ҳам бор!
Малика Тавфиқ
31.05.2021.
@Umirqadrli