🌹🌹УМР КАДРЛИ КАНАЛИ🌹🌹


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌐Teлеграммдаги
⏳Xaетий канал.⌛️

✳️Бизнинг каналда сизларга:
Xaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Xикоялар📚
#Mаслахатлар♻️
#Tабриклар🎁
#Кушиклар🎼
#Шеьрлар📖🖋
#Маьнологлар


t.me/Umrqadrli
Биз Сизларни яхши курамиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!.


@Umirqadrli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umirqadrli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🦋ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР!🦋

✨🌙Нима бўлса ҳам ўтган кунга шукр айтинг!
✨🌙Яқинларингизни қадрланг! Борликлари учун миннатдорчилик билдиринг!
✨🌙Борлигингизнинг ўзи бахт!

✨🌙Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
✨🌙Йўл қўйган хато -камчиликларимизни
✨🌙Аллоҳ Ўзи кечирсин!
✨🌙Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин!

✨🌙ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!

💐Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umirqadrli




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umirqadrli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umirqadrli








#МАЖРУҲ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

24-қисм


Мен жойимда музладим. Нафрат билан айтилган гаплар эди бу. Мени нега ёмон кўради тушунолмасдим.

—Сендан бошқаям дардимиз кўп ўзи. Ўз ташвишингни ўзинг хал қилиб ўрган. Энди ёш қиз эмассан. Эрли аёлсан.
Икки укангни ўйлайми ё сеними?

Индамадим, гапиришга ҳолим йўқ эди.
— Тушундингми?
Мен бошимни қимирлатиб тасдиқладим. Кўз ёшларимни зўрға тиярдим. Аямни олдида йиғлаб юбормай дердим.
Улар кетишди мен уйда бир ўзим қолдим. Хўрлигим келиб кетди бурчакга ўтириб роса йиғладим.
Кимсасизлигимдан ўзимга ачиниб йиғладим.
Ана шунда тушундимки мени хеч кимим юқ экан.
Фақат ўзим бор эканман, демак кучли бўлишим керак дедим.
Нима бўлган тақдирдаям қайтиб инсон зотига йиғламасликга дардларимни айтмасликга қасам ичдим. Чунки менга бу оламдаги ягона «Дўст» бу мени ўзим эдим. Мен учун қайғурадиган, елкадош бўла оладиган ҳеч ким йўқ эди. Ҳеч кимга керак ҳам эмасдим. Ҳатто эрим ҳам мендан қутилишни истар. Мажбуран яшар.

Лекин ич ичимдан бир ёмон хис уйғонди.
Мен кўзимда ёш билан кириб борганимда мени қабул қилмаган аямни қийналишини истадим. Ўзини эмас яккаю ёлғиз қизи турмушидан тинмаслигини, куни меникиданда хароб бўлишини истадим. Мени қандай қилиб уйимга бир кеча ётқизмаган бўлса, қизи менданда баттароқ азоб чекаётганини кўришни истадим ич ичимдан.
Балки ичи қора дерсиз, лекин хис қилган ўйларим шулар эди ўша дамда. Шу шу қайтиб хеч ким билан дардлашмай қўйдим. Умуман ичимдагини сиртимга чиқармайдиган унсиз жим инсонга айландим. Лекин бу одатимдан ҳам камчилик излайдиганлар топилди.

Гоҳи инсонлар одамови, ёввойи деса бошқалар безрайиб юришини буни дейишарди. Махалла аёлларигаку хеч ёқмасдим. Нимагадир индамасдан қўрқ дейишган, бу писмиқни бор алами ичида деган гапларам эшитдим ортимдан.

Ўша куни эрим келди. Аммо шундан сўнг унга бирор марта ейман деб нарса айтмадим. Бошимда ёнғоқ чақишларини истамасдим.
—Маржон, нима деб ўйлайсаб, қизми , ўғилми?
— Билмадим. Нима бўлса ҳам соғлом бўлсин.
— Ўқишиндан хат кепти.
— Бораманми? - хурсанд бўлиб кетдим.
— Йўқ, бормайсан. Бориб гаплашиб келдим. Энди шу билан дипломингни олиб келиб бераман.
Бир зумда осмондан қуладим.

***

Маржонани дадасини иши кўплигигами қизидан хабар ололмасди. Қайнона шуни ҳам гапириб юрарди

***

— Қизи керак эмас эканда буларга, на буниси боради. На улар йўқлашади.

Давоми бор...


@Umirqadrli


#МАЖРУҲ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

23-қисм


Индамадим
— Сенга гапиряпман. Деворгамас. Тарбиясизлигингни билсам икки дунёдаям келин қилмасдим. Мақсудга кимлар тегмасди. Қаёқдаги пастлардан келин қилибман.
У деди бу деди, ҳуллас мен ҳам айбимни сўрадим
— Мен нима қилдим ойи?
— Бой тарбиясиз безбет, сен менга гап қайтаряпсанми? Ўғлимни берай, уйимни берай шуми энди сендан кўрганим етимвачча.
Имдамай бошимни эгиб туравердим

— Сен бир кун ҳам бу уйда яшамайсан. Бор йўқол отангни уйига. Қайтиб қорангни кўрмай.
Шунақа уришдики уйимга жўнатиб юборди.

— Менга гап қайтарадиган келинни умуман кераги йўқ. Келин зотига қирғин келмаган.

Уйга бордим, боргунча йиғлаб бордим. Ҳаётдан тўйиб кетгандим, йиғлаганим сезилдими сўрашди тинчликми деб.
— Қизим нима бўлди? Нега йиғладинг?
Дадам сўради биринчи.
Борини айтиб бердим.
Дадам жахл қилиб сўкиниб кетуди ,аям тўхтатди .
—Сувам бир лойқаланиб тинади, ўзингизни қўлга олинг. Ҳали янги келин бўлса, ҳаёт ўйинчоқми?- деди.
—Бу ерда олиб ўтирибам нима қиласиз, қўни-қўшни,халқга кулгу бўлиб.
Дадам индаёлмади. Мен йиғлардим.


****
Нодира асли эшикни очгани ҳамоно қизини кўриб авзойи бузилганди. Йиғлаб келганига қараганда нимадир бўлган. Ҳозироқ буни уйига жўнатиб юбормаса кейин аттанг қилиши мумкинлигини сезди. Дарҳол эрига таъсир қилувчи сўзларни айтишга киришганди. Кўзлари қизариб кетган қизга ҳатто ачиниб ҳам қўймади.

***

—Тез шу бугундан қолмай уйига олиб бориб қўямиз. Биз узатдикми, энди уларни одами. Тиниб, тинчиб яшасин. Ўз уйига бориб.

Аямни барча айтганлари тўғри эди аслида.
Лекин мен хафа бўлдим. Ўз уйимга бегона эканлигимни хис қилганим учун хафа эдим.

—Хўп эртага олиб борасан,- деган дадамга ҳам жавоб берди.
— Иссиғида қайтаринг гап кўпаймасин. Ҳозир қолдирсак эртага қайнонаси қабул қилмасачи? Ҳали тўйога ҳеч қанча бўлмади.

Мени олиб боришди. Қайнонам ва қайнсинглимдан узр сўрадим.
— Қудажон қизимиз ёшлик қилиб қўйибди. Айбини яхшилаб тушунтирдим.
Қайнонамни чеҳраси очилмасди. Ўгар онам эса пахта қўйишдан бўшамасди.

— Ҳали ёшда, нима қилган, нима деган тушунмайди. Ҳамма айб Маржонани ўзида. Сиз хафа бўлманг, айбини тушуниб етди.

Оббо бу хотин яна нималар дерди экан? Айбсиз ҳолимда айбдорманми энди?

—Қани қизим қайнонанг ба қайнисинглингдан узр сўрачи.
Аям мени туртди.
— Ойижон мени кечиринглар.
Қайнонам ҳамон чимирилиб ўтирарди.

— Майли бир сафар айбидан ўтдим. Кейинги гал уйга киритмайман.
— Кейинги гал бўлмайди Қудажон.

Кейин аям билан ўз уйимга келдик. Аям уйимни наридан бери кўздан кечирди.

— Менга қара қизим, қайтиб уйга муаммойингни кўтариб кўзингдан сийдингингни оқизиб кириб борганингни кўрмай.

Давоми бор...


@Umirqadrli


#МАЖРУҲ

22-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

***

Бу орада мени бўйимда бўлди. Токсикоз бўлмадим,умуман кўнглим хам айнимади. Ўзим икки йил тиббиёт коллежида таҳсил олган эмасманми кўп нарсага ақлим етарди. Одат кунларим кечикаётгани мени ҳомимадорлигимдан далолат берарди. Ўша мудҳиш тундан кейин эрим учун чегара олиб ташланганди. Биз оддий эр-хотинлардек эдик.
Бир куни жудаям кола ичгим келди.
— Мақсуд ака,- ийманибгина эримни чақирдим.
— Нима дейсан?
— Кола ичгим келяпти.
— Кола?
— Ҳа, жудаям ичгим келди.

Ишга кетаётган эримга айтдим минг хижолат билан.
— Бўпти, қайтишимда олиб келаман.
Эрим, ёмон инсон эмасди.
Фақат мени яхши кўрмасди холос. Мен шундай ҳисоблардим. Уни Насиба опани унутмаганини жуда яхши билардим.
Кўп ўйлайман балки ўрнимда Насиба опа бўлганда иккови бахтли яшармиди деб.

Янаям бу тақдир ҳеч нарса деб бўлмайди. Эримни кузатиб ишларимга шўнғидим. Мен ҳаттоки мени мажбуран узатишгани учун ота уйимга бормасдим ҳам. Бирорта марака, базм тўғри келмаса алоҳида кўришга борган эмасман.

Уҳласам тушлар..
Уйғонсам одамлар адлашларини эслаб сиқиламан..
Аммо умрбодлик ҳаёт борлигини эслаб хурсанд боламан...
Куни билан ишларга кўмилиб юриб кеч тушганини ҳам билмай қолибман. Кечда уйга қайтган эримни қўлида кола билан бирга чоcоcреам хам бор эди.

— Олиб келдингизмииии, вой рахмат.
Шунақа хурсанд бўлиб кетдим. Бу эрим томонидан менга берилган илк эътибор эди.
Лекин емадим овқат олдидан ширинлик есам иштаҳам бўғилади дедим. Уйга борсак ейман деб қўйиб қўйдим.
Мен тенги қайнсинглимни кўзи тушганди.
— Дилрабо шунақаям кола ичгим келди. Асти сўраманг. Акангизга айтгандим олиб келибдилар,- колага тамшаниб қараб қўйдим. Мен аҳмоқ қаерданам билибман уни бошқача тушунишини. Шунақа уриш қилди бечора у десаям кўнмади бу десаям хотин қули деб бақирди.
— Ҳали сиз биздан бекитиқча кола ичгингиз келиб қолдими?
Яхшиям кола ошхонада эди. Яшириб қўймагандим.
— Дилрабо ...
У гапиришимга қўймади. Қўлини ювиб ошхонага овқатга кирган акасига ҳам бақира кетди.
— Хотин қули, ҳалитдан хотини эгиб олибди буни.
— Дили ўчир.
—Нега ўчираман экан, ёлғонми? Хотинингизга нарса ташиб юрибсизку.
— Бас қил дедим
— Кўрдик кўрсатган кароматизни.
Қайнисинглим жим жўлай демасди. Эримни жахли чиқиб кетди. Менга қарадида:
— Юр кетдик ,-деди.
Биз уйга кетдик. Ўша куни эримни қовоғи очилмади. Синглисидан хафа бўлганди. Мен учун олинган кола ҳам қолиб кетаверди. Жуда ичгим келганди.
Эртаси эрим ишга кетди,мен яна катта ховлига бордим.
Қайнонам қовоғидан қор ёғарди.

— Ҳа келинпошша ўғритомоқликни ўргандизми?

Давоми бор...


@Umirqadrli


#МАЖРУҲ


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

22-қисм


— Нима бўлди? Эрталабдан бошимни оғритасан?- у илжайган кўйи менга қаради. Менимча ҳаммасини билиб турибди.
— Менга... Тегинмайман дегандизку.
Мақсуд ака бамайлиҳотир эди.
— Шунга нима қипти. Биз эр-хотин бўлсак. Бундай ишлар бўлиши табиий.
— Ахир сиз...
— Бўлди етар, тур бориб нонушта тайёрла қорним ёмонам очқади. Кейин бирорта бош оғриқ қолдирувчи дори бер, ҳозир бошим ёрилиб кетади.
Мен бу инсонга ортиқча керакмаслигини тушунган ҳолда ўрнимдан турдим. Бироз ҳолсизлик, бутун танамда қақшаган оғриқ бор эди.
Қайнонамни уйига ўтиб нонушта тайёрлай кетдим. Мендан бошқасини боши қотмапти ҳам. Ошхонага кириб газни ёқиб чой қўйдим. Кейин ширчой пиширишни бошладим. Ҳаммалари бирин кетин йиғилиб кела бошлашди. Эримни кўришга кўзим йўқди. Умуман унга қарамай ўтиравердим. У мени қалбимда бир умрлик жароҳат қолдирганди кечаги тун билан.

Хаёт шу тарзда бир текис ўтарди. Келинлик нима деган саволга бошқалар қандай жавоб беради билмайман, лекин мен учун хеч нима эди.
Хеч ким менга тегмасин, мен хеч кимга тегмасам шуни ўзи етарли эди.
Мен билан бирорталарини иши бўлишини, ёинки олдиларига олиб гапга солишларини истамасдим. Йўқ сиз ўйламанг мен одамови эмасдим, фақат бу муҳит мен учун эмасди. Илк кундаги кўнгилсизлик, уларни муносабати бу хонадонга мехр қўйишимга монелик қиларди. Мен шу зайлда яшардим.
Икки қайнопам турмуш чиқиб кетганди. Икки қайнсинглим уйда эди. Биттаси тенгдошим деярли, бир ёшам катта эмас, кичиги мендан 4 ёш кичик эди.
Бу икки қиздан хеч нарса қолмасди. Музлатгич шип шийдам бўлиб қоларди. Иш қилмаса қаерига еркин, қандай оч қоларкин дея ўйлардим. Ҳайрон қолардим эрта тонгдан бўянишдан. Бошқа иши йўқмикан буларни деб. Идиш ювишу, овқат қилиш деган нарсалар худди улар учун умуман керакмасдек эди. Ҳаттоки қачон битта пиёла ювганини эслолмаса керак. Қайнонамни машхур гапи бор. Қайнисингилларим ўша гапга амал қилишарди.
—Эртага эриникига борса қилади. Онасини уйида маза қилиб юриб олсин.

***
Оиладаги муҳит ростдан ҳам изидан чиққанди. Эркакларни гапи бу уйда умуман ўтмасди. Қайнонаси учун келинлар бамисоли қул эди. Катта келин эса, кичик келин турганда мен қиламанми дея ишни сансалорлик билан қиларди. Маржона булардан нолимас, индамай юмишларга шўнғиб кетарди. Маржонанинг гап қайтармаслик, индамаслик феъли қайнонасига жуда ёқиб тушганди.

« Тил забонсиз қул» дерди.


Давоми бор...


@Umirqadrli


#МАЖРУҲ

21-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

Аслини олганда Маржона холасининг гапларидан қўрқувга тушганди. Куёв келса нима қиламан дея хавотирда эди. Энди кўнгли хотиржам тортди. Бир томондан бу гапдан хурсанд бўлса, бир томондан қайнонаси бугунги гаплари уни кўнглини хира қилиб турарди.

***

Чунки холам менга тўйдан кейинги ишлар хақда айтганда мийям қотиб қолганди қўрқувдан.
Демак менга тегмаскан деб хурсанд эдим .
Шу зайл турмушимиз бошланди.

Тонгда турамиз котта ховлига борамиз, яъни уйимизнинг нариги томонидаги ҳовлига. Ораси анча масофа. Чой тайёрлаймиз кечгача ўш ерда бўламан.

— Иш қилишга пишиққина экан.
Қайнонам ҳар бир ишимни обдон текширади. Қайнисингилларим умуман иш қилмайди. Улар мен билан тенгдош эди. Ҳатто биттаси мендан бир ёш катта. Дилрабо ва Марҳаболар. Овсиним ҳам пичинг қилиб иш буюришдан бўшамайди. Кечгача ўша ерда ишларни қилиб юраман. Ҳар куни шу ҳолат. Мақсуд ака эса ўртоқлари билан соат нечичида келса, шунда уйга олиб кетади.

— Маржон зерикмаяпсанми?
— Йўқ.
— Ҳа яхши.
— Ўқиш бошланишига оз фурсат қолди.
— Энди бормайсан.
Кўзимда ёш айланди.
— Бу гап қаердан чиқди? Ахир мен ўқийманку ҳали?
— Мени хотиним ишламайди. Уйда ўтирасан.
— Нега?
— Айтдимку ўқишни кераги йўқ. Чарчадим бўлди жимгина борайлик уйга.

Ўша кеча йиғладим аламим келиб. Наҳот энди жонажон коллежимга бора олмасам? Орзуларим нима бўлади? Барчаси саробми? Энди уйга кириб ишдан ортмай юраманми?

Тўрт ой шундай яшадик. Алоҳида алоҳида кўрпача солардим.
Бир куни дабдала ичиб келди хеч ичганини кўрмаган эканман.
Уйга бориб роса Насиба қанисан Насиба деб гапирди.
Кейин менга бақириб кетди юқол деб нима қиларимга хайрон эдим қўрқиб йиғлаб юбордим.
— Нимага қараб турибсан? Йўқоооол.
Жим эдим, йиғлардим. Мен нима қилдим бунга? Мени айбим нима?

Тентакка ўхшарди келиб юпатди мени, Насиба деб чақирди севишини айтиб алжирарди.
— Насиба жоним бўлди йиғлама. Биласанку жонимдан ортиқ севаман сени. Сен ҳаётимсан.
Мени қучди. Илк бор эркак танаси танимга тегиб ҳаяжонландим. Қизиб кетдим. Нафас олишим тезлашди. Уни ўзимдан итардим.
— Илтимос қўйворинг.
— Тш, бўлди йиғлама.
У қаттиқроқ бағрига босди. Сўнгра бўйнимдан ўпа кетди. Унга қаршилик қилдим. Аммо у ўзини билмасди. Маст эди. Ҳаракатларига жавоб беролмасди.
— Менга ваъда бергансиз.

— Мақсуд ака... Ўзизга келинг. Илтимос .

Ялиндим, ёлвордим. Аммо уни қўлларидан чиқа олмадим. Ўша кеча эрим томонидан топталдим. Мажбурландим. Менинг илк висол кечам ана шундай бошланди.
У маст ва жирканчли эди. Кўнглим айнирди. Лекин оғриқлар ўз забтига олар, қўлимдан бирор иш келмади.

Тонгда бошимлаб уйғонди.
Мен бўлсам ўлиб қолгим келарди.
—Ҳалиям ётибсанми тур чой қўй,- деди.
—Сиз нима қилганингизни биласизми?
Йиғлаб юбордим.

Давоми бор...


@Umirqadrli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umirqadrli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umirqadrli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umirqadrli

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.