#МАЖРУҲ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
24-қисм
Мен жойимда музладим. Нафрат билан айтилган гаплар эди бу. Мени нега ёмон кўради тушунолмасдим.
—Сендан бошқаям дардимиз кўп ўзи. Ўз ташвишингни ўзинг хал қилиб ўрган. Энди ёш қиз эмассан. Эрли аёлсан.
Икки укангни ўйлайми ё сеними?
Индамадим, гапиришга ҳолим йўқ эди.
— Тушундингми?
Мен бошимни қимирлатиб тасдиқладим. Кўз ёшларимни зўрға тиярдим. Аямни олдида йиғлаб юбормай дердим.
Улар кетишди мен уйда бир ўзим қолдим. Хўрлигим келиб кетди бурчакга ўтириб роса йиғладим.
Кимсасизлигимдан ўзимга ачиниб йиғладим.
Ана шунда тушундимки мени хеч кимим юқ экан.
Фақат ўзим бор эканман, демак кучли бўлишим керак дедим.
Нима бўлган тақдирдаям қайтиб инсон зотига йиғламасликга дардларимни айтмасликга қасам ичдим. Чунки менга бу оламдаги ягона «Дўст» бу мени ўзим эдим. Мен учун қайғурадиган, елкадош бўла оладиган ҳеч ким йўқ эди. Ҳеч кимга керак ҳам эмасдим. Ҳатто эрим ҳам мендан қутилишни истар. Мажбуран яшар.
Лекин ич ичимдан бир ёмон хис уйғонди.
Мен кўзимда ёш билан кириб борганимда мени қабул қилмаган аямни қийналишини истадим. Ўзини эмас яккаю ёлғиз қизи турмушидан тинмаслигини, куни меникиданда хароб бўлишини истадим. Мени қандай қилиб уйимга бир кеча ётқизмаган бўлса, қизи менданда баттароқ азоб чекаётганини кўришни истадим ич ичимдан.
Балки ичи қора дерсиз, лекин хис қилган ўйларим шулар эди ўша дамда. Шу шу қайтиб хеч ким билан дардлашмай қўйдим. Умуман ичимдагини сиртимга чиқармайдиган унсиз жим инсонга айландим. Лекин бу одатимдан ҳам камчилик излайдиганлар топилди.
Гоҳи инсонлар одамови, ёввойи деса бошқалар безрайиб юришини буни дейишарди. Махалла аёлларигаку хеч ёқмасдим. Нимагадир индамасдан қўрқ дейишган, бу писмиқни бор алами ичида деган гапларам эшитдим ортимдан.
Ўша куни эрим келди. Аммо шундан сўнг унга бирор марта ейман деб нарса айтмадим. Бошимда ёнғоқ чақишларини истамасдим.
—Маржон, нима деб ўйлайсаб, қизми , ўғилми?
— Билмадим. Нима бўлса ҳам соғлом бўлсин.
— Ўқишиндан хат кепти.
— Бораманми? - хурсанд бўлиб кетдим.
— Йўқ, бормайсан. Бориб гаплашиб келдим. Энди шу билан дипломингни олиб келиб бераман.
Бир зумда осмондан қуладим.
***
Маржонани дадасини иши кўплигигами қизидан хабар ололмасди. Қайнона шуни ҳам гапириб юрарди
***
— Қизи керак эмас эканда буларга, на буниси боради. На улар йўқлашади.
Давоми бор...
@Umirqadrli