#МАЖРУҲ
22-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
***
Бу орада мени бўйимда бўлди. Токсикоз бўлмадим,умуман кўнглим хам айнимади. Ўзим икки йил тиббиёт коллежида таҳсил олган эмасманми кўп нарсага ақлим етарди. Одат кунларим кечикаётгани мени ҳомимадорлигимдан далолат берарди. Ўша мудҳиш тундан кейин эрим учун чегара олиб ташланганди. Биз оддий эр-хотинлардек эдик.
Бир куни жудаям кола ичгим келди.
— Мақсуд ака,- ийманибгина эримни чақирдим.
— Нима дейсан?
— Кола ичгим келяпти.
— Кола?
— Ҳа, жудаям ичгим келди.
Ишга кетаётган эримга айтдим минг хижолат билан.
— Бўпти, қайтишимда олиб келаман.
Эрим, ёмон инсон эмасди.
Фақат мени яхши кўрмасди холос. Мен шундай ҳисоблардим. Уни Насиба опани унутмаганини жуда яхши билардим.
Кўп ўйлайман балки ўрнимда Насиба опа бўлганда иккови бахтли яшармиди деб.
Янаям бу тақдир ҳеч нарса деб бўлмайди. Эримни кузатиб ишларимга шўнғидим. Мен ҳаттоки мени мажбуран узатишгани учун ота уйимга бормасдим ҳам. Бирорта марака, базм тўғри келмаса алоҳида кўришга борган эмасман.
Уҳласам тушлар..
Уйғонсам одамлар адлашларини эслаб сиқиламан..
Аммо умрбодлик ҳаёт борлигини эслаб хурсанд боламан...
Куни билан ишларга кўмилиб юриб кеч тушганини ҳам билмай қолибман. Кечда уйга қайтган эримни қўлида кола билан бирга чоcоcреам хам бор эди.
— Олиб келдингизмииии, вой рахмат.
Шунақа хурсанд бўлиб кетдим. Бу эрим томонидан менга берилган илк эътибор эди.
Лекин емадим овқат олдидан ширинлик есам иштаҳам бўғилади дедим. Уйга борсак ейман деб қўйиб қўйдим.
Мен тенги қайнсинглимни кўзи тушганди.
— Дилрабо шунақаям кола ичгим келди. Асти сўраманг. Акангизга айтгандим олиб келибдилар,- колага тамшаниб қараб қўйдим. Мен аҳмоқ қаерданам билибман уни бошқача тушунишини. Шунақа уриш қилди бечора у десаям кўнмади бу десаям хотин қули деб бақирди.
— Ҳали сиз биздан бекитиқча кола ичгингиз келиб қолдими?
Яхшиям кола ошхонада эди. Яшириб қўймагандим.
— Дилрабо ...
У гапиришимга қўймади. Қўлини ювиб ошхонага овқатга кирган акасига ҳам бақира кетди.
— Хотин қули, ҳалитдан хотини эгиб олибди буни.
— Дили ўчир.
—Нега ўчираман экан, ёлғонми? Хотинингизга нарса ташиб юрибсизку.
— Бас қил дедим
— Кўрдик кўрсатган кароматизни.
Қайнисинглим жим жўлай демасди. Эримни жахли чиқиб кетди. Менга қарадида:
— Юр кетдик ,-деди.
Биз уйга кетдик. Ўша куни эримни қовоғи очилмади. Синглисидан хафа бўлганди. Мен учун олинган кола ҳам қолиб кетаверди. Жуда ичгим келганди.
Эртаси эрим ишга кетди,мен яна катта ховлига бордим.
Қайнонам қовоғидан қор ёғарди.
— Ҳа келинпошша ўғритомоқликни ўргандизми?
Давоми бор...
@Umirqadrli