#шукрона
Умр йўлларида ҳар кимнинг ўз ҳикояси бор.
Менинг ҳикоям эса кичик саҳифаларни эгаллаши ёки бир китобни безаши мумкин.
Уни эса қандай ёзишимга ҳам боғлиқдир.
Шу ҳикоямнинг муҳим бўлими Роббим ўзининг бандаси этиб яратгани. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳи вассаломнинг уммати этиб қўйишидир
Аллоҳ меҳр ва муҳабатга тўла қадрдонлар, ҳамкасблар, танишлар, йўлларимда эса илк бор меҳр ила кўришаётган инсонлар билан сийлагани...
Яхши инсонлар билан ҳамфикр қилгани...
Дўстлар ато этгани...
Буларнинг бари гўзал неъматдир.
Умримнинг қолган йўллари бир синов, тажриба, ўрганиш, йиқилиш, туриш, юра олиш...
Мен ҳаётнинг бу йўлларидан қўрқмайман.
Чунки буюк Роббим ўз меҳри билан юқорида санаб ўтган неъматларни ато этди. Ва ўз паноҳига олади.
Раҳматли қиблагоҳим отажоним ва мунис ва мўътабар онажоним берган тарбиялари ила қилган дуолари...
Умр ҳақидаги қирқ беш йиллик ҳикоям қисқа сатрларда мушоҳада этишга ундади.
Бугун мен учун ҳамнафас ва эзгу тилаклар ила ёнимда бўлган барча қадрдонларимга, устозларимга, ҳамкасбларимга, жигарларимга ташаккурларим бўлсин.
Умиджон СУЛТОНОВ