Умиджон СУЛТОНОВ ХАБАРЛАРИ ✍


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Ушбу каналда Умиджон Султоновнинг меҳнат фаолияти, олиб бораётган ишлари, шунингдек инсонларни меҳр-оқибатга, эзгулик ва маьрифатга йўғрилган ҳаётий ҳикоя, ривоят ва шеьрлар,ҳамда юртимиздаги улкан ислоҳот ва янгиликлардан хабардор бўласиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri






Бугун туманимизда узоқ йиллик тажрибага эга, юртимиз маънавий-маърифий ҳаётида муҳим ўрин эгаллаган, ушбу соҳа ривожида ўзининг фидокорона меҳнатлари орқали муносиб ҳисса қўшиб келаётган Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси раҳбари Юнусова Эътиборхон Абдуҳалиловна "Маънавият фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур мукофотни Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов ҳамда Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаевлар топширдилар.

Эътиборхон опа Юнусовага узоқ умр, сиҳат-саломатлик, меҳнатларингиз доимо таҳсинга лойиқ бўлиб, раҳбарлар ва халқимиз эътирофи ва эъзозида бўлиб, бунданда олий мукофотларга сазовор бўлиб юришларини тилаб қоламан.


NamDU_Filologiya dan repost
#Yangi_yil_arafasida
#Xushxabar

Respublika pedagoglarining nashri "Oʼzbekistonda taʼlim" jurnalining 2024-yil dekabr oyining 12(45)-sonida Namangan davlat universiteti Oʼzbek tili va adabiyoti kafedrasining katta oʼqituvchisi Adolatxon FAZLIYEVAning  "Neyrolingvistik tahlilning badiiy matnni tahlil etishga taʼsiri" sarlavhasi ostidagi maqolasi chop etildi.

Adolatxon Fazliyeva mana bir necha yildirki, Namangan davlat universiteti O'zbek tili va adabiyoti kafedrasida katta oʼqituvchi lavozimida ishlab kelmoqda. Uning bir necha maqolalari xorij va mamlakatimizning gazeta, jurnallarida chop etilgan.

"Oʼzbekistonda taʼlim" jurnali tahririyati tomonidan Adolatxon FAZLIYEVA sertifikat va diplom bilan taqdirlandi.

Biz ham ushbu yutuqlar bilan muborakbod etamiz!

Umidjon SULTONOV
Filologiya fakulteti 2-bosqich talabasi

Bizni kuzatishda davom eting...🕊


🌐Bizning rasmiy sahifamiz:
https://t.me/NamDU_filologiya555


NamDU_sirtqi ta'lim 📚 dan repost
#yutuqlar_muborak

"Oʼzbekistonda taʼlim" jurnali tahririyati tomonidan Adolatxon FAZLIYEVA sertifikat va diplom bilan taqdirlandi.

Biz ham ushbu yutuqlar bilan muborakbod etamiz!

Umidjon SULTONOV
Filologiya fakulteti 2-bosqich talabasi


NamDU_sirtqi ta'lim 📚 dan repost
#yangi_yil_arafasida
#xushxabar

Respublika pedagoglarining nashri "Oʼzbekistonda taʼlim" jurnalining 2024 yil dekabr oyining 12(45) sonida Namangan Davlat Universiteti oʼzbek tili va adabiyoti kafedrasining katta oʼqituvchisi Adolatxon FAZLIYEVAning  "Neyrolingvistik tahlilning badiiy matnni tahlil etishga taʼsiri" sarlavhasi ostidagi maqolasi chop etildi.

Adolatxon Fazliyeva mana bir necha yildirki, Namangan Davlat Universiteti oʼzbek tili va adabiyoti kafedrasida katta oʼqituvchi lavozimida ishlab kelmoqda. Uning bir necha maqolalari xorrij va mamlakatimiz gazeta va jurnallarida chop etilgan.

"Oʼzbekistonda taʼlim" jurnali tahririyati tomonidan Adolatxon FAZLIYEVA sertifikat va diplom bilan taqdirlandi.

Biz ham ushbu yutuqlar bilan muborakbod etamiz!

Umidjon SULTONOV
Filologiya fakulteti 2-bosqich talabasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
​​Бу ҳаёт нимадир – ором бўлмаса,
Бошлаган ишларда маром бўлмаса.
Орому - маромдан гапирмоқни қўй,
Энг ёмон нарса бу – салом бўлмаса!

Ассалому алайкум!
Хайрли тонг, қадрдоним.
Пайшанба тонги муборак бўлсин!


Мана яна кеч бўлди...
Бир кунлик умримиз ортда қолди. Қиёматга яна бир кунга яқинлашдик...
Кунимиз кандай ўтди, хеч кимни хафа қилиб, қўймадикми? Кимнидир кўнглига оз бўлсада қувонч олиб кира олдикми?

Шуни унутмангки, яхши кунлар олдинда, арзимаган гап сўзлар учун ўзизни қийнаб қўйманг...
Бу дунё фидо бўлишга, ғам ташвишга арзимайди...
Шундай экан охиратнинг ташвишини қилсак яхши бўларди..
Мана шулар ҳақида ўйлаб кўришликни эслатиб қўяй дедим, зеро эслатиш мўминнинг вазифасидир...

Тунингиз осуда ўтсин азизларим!
Эрта тонгда ғойибона дийдорга қадар, Аллоҳга омонатсизлар.






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ҳайқиргин,  ҳапқириб уйғонсин дунё,
Қорачиқларингда кенгайсин дунё.
Ғафлат қобиғидан сирғалсин дунё!
Дунёни уйғотмоқ муборак бўлсин!

Хабар олиб келса сенга насимлар,
Лабингдан бол тотса азиз  исмлар.
Муҳаббат тиз чўкса сўраб изнлар
Ишқдан маст бўлмоқлик муборак бўлсин!

Ўжар нигоҳларинг таъқиби ширин.
Нигоҳингда буюк севгинг яширин.
Сегоҳда ингратиб дилдаги сирин
Оғир хўрсинишлар муборак бўлсин!.

Айланса бошингдан шивирлаб сабо,
Дилингга ўт қалаб айласа адо.
Йўлингни оқликга ўраса Худо
Кўксингда иймонинг муборак бўлсин.

Юзингдан нур ёғса, кўзингдан зиё,
Нурларга чўмилиб кетаяпсан гўё
Киприклар остидан қилганча қиё
* Ўздан тонишларинг муборак бўлсин!  *

Ҳар саҳар саждага бош қўйган маҳал
Саҳарга етганинг муборак бўлсин!!!!


Кимгадир кераксан, саодат ўша,
Дийдоринг соғинса, муҳаббат ўша,
Бир дилни шод этсанг ибодат ўша,
Йўқловчиси бўлсин ҳар бир кишининг.

Ассалому алайкум азиз
Қадри баланд
Қадрдонларим
Хайрли Тонг

Яна бир янги тонг янги кун
муборак. бўлсин.
Гўзал туйғулар кун давомида
Сизни тарк этмасин.

Тонгда илиқ сўзлар айтиш дуолар қилиш, яхши ниятлар билдириш ҳамиша одатимизга айлансин. Қадрдонларим.

Сизлар билан файзли бу олам
Сизлар борсиз яшайман бекам,
Сизга қанча лутф айласам кам,
Борингизга шукур Қадрдонларим

Хонадонларингиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин. Аллоҳим Умри ризқингизга барака ато этсин.

Аллоҳим Сизу -Бизни яхши амалларга шошилувчи инсонлардан қилсин. Ҳамиша яхшилар ва яхшиликлар барчамизга ёр бўлсин.

Мусаффо тонг хонадонингизга нур, қалбингизга ҳузур бахш этсин! Умри Азизларим.


Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди, янги йил арафасида сизлар учун эксклюзив  совға


Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини ҳозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган ҳайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир...


Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди, янги йил арафасида сизлар учун эксклюзив совға



17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.