Уйчи туманидаги 1-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабида йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг олдини олиш мақсадида ота-оналар йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда туман ЙҲХБ бошлиғи М.Комилов, психолог инспектор Ж.Джаббаров, туман ММТБ бош мутахассиси Ф. Боймирзаевлар иштирок этишди.
Мулоқотда мактаб директори Насибахон Ақилова сўзга чиқиб, ёшлар келажаги, таълим ва тарбияси учун оила, мактаб, маҳалла доимо ҳамкорликда иш олиб бориши ҳақида тўхталди. Шундан сўнг туман ЙҲҲБ бошлиғи М.Комилов бугунги кунда ёшлар ўртадида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва оқибатлари ҳақида гапирди.
"Йўл қоидаси -умр фойдаси" мавзусига оид намойиш этилган видеоролик барча ота-оналарни ҳушёрликка, фарзандлари келажагига бефарқ қарамасликка чақирди.
@Press_Secretary_Uychi