11 январ- Халқаро раҳмат айтиш куни!
Ижодимни ҳар куни кузатганларга раҳмат,
Яқинларга илиниб, узатганларга раҳмат!
Мен ҳам бандадирман, адашганман қайдадир,
Хатойимни пинҳона тузатганларга раҳмат!
Постларимдан бир ҳикмат олганларга ташаккур,
Байтимдан дилга меҳр солганларга ташаккур!
Келганларга марҳабо, кетганларга минг узрим,
Беш йилдирки, мен билан қолганларга ташаккур!
Шарҳларда ўз меҳрини ёзганларга минг раҳмат,
Шарафлаб исмим кўкка осганларга минг раҳмат!
Ёзганларим соддароқ яхшимиди, ёмонми,
Ўқиб ўз юракчасин босганларга минг раҳмат!
Кўпнинг назарин менга қаратганларга раҳмат,
Қалбида чин муҳаббат яратганларга раҳмат!
Оддий қишлоқ ўғлидан зўр шоир бино қилиб,
Номимни дунёларга таратганларга раҳмат!

Ҳаммаси учун минг раҳмат сизга!