Замбаракнинг ўқи dan repost
Кичкинам Абдумаликка ADHD (attention deficit & hyperactivity disorder) — диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми диагнози қўйилган.
Биз пайтларда бундай болаларни шўх, гапга қулоқ солмайдиган, қайсар дердик. Бундай болалар партасида ўтиролмаганидан ўқитувчисидан доим гап эшитар, фанлардан эса оқсаб, “иккичи” тамғасига эга бўларди. Гиперактив болалар уришқоқ, бетгачопар, ўз ўрнини билмайдиган деб айтиларди. Ҳозир бу касаллик сифатида тан олинибди.
Абдумалик (8 ёш, 3 синф) жуда шўх: бир жойда ўтиролмасди, мактабда болалар билан баъзида келишолмасди, қўл кўтариб гапириш ўрнига, навбатини кутиб ўтирмасдан гапириб кетарди. Доим ўзини ҳақ деб ҳисоблаб, ҳамма билан, ҳатто ўқитувчилари билан тортишарди. Натижада эса дўст орттиришга қийналарди.
Икки йил аввал доктор томонидан Абдумаликка расман диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдроми диагнози қўйилди. Диагнозни мактабга олиб бордик ва Абдумалик IPP — индивидуал режа-дастурга киритилди.
Шундан сўнг биз боланинг ўқитувчиси билан учрашдик ва Абдумаликнинг таълимида нималарга эътибор беришимизни муҳокама қилдик. Ўқитувчининг сўзларига кўра, ўғлимнинг ўзлаштиришида муаммо йўқ, аммо ижтимоий кўникмалари устида ишлаш керак.
Кейин ўқитувчи бир йиллик режа тузиб, бизга кўрсатди. Режада нафақат қилинадиган ишлар, балки ишлар натижаси ўлчамлари ҳам киритилган. Биз унга қўл қўйиб бердик. Йилига икки марта (декабрь ва июнда) ўқитувчи бизга режа бўйича ёзма равишда хисобот бериб турди.
Бундай режа янги ўқув йили учун ҳам тузилди. Унда ҳам ижтимоий кўникмалар, хулққа эътибор беришга келишиб олдик. Ўқитувчи биздан Абдумалик тарбиясидан қандай йўллардан фойдаланишимизни сўради. Бола жахли чиққанида, қилаётган ишини уддалай олмасдан асабийлашганида қандай йўл тутиш фойда бериши ҳақида ҳам гаплашдик.
Мана шу хилма-хилликни инобатга олиш ва инклюзивликка яхши мисол бўла олади. Ўқувчи “шўх” деб тамғаланмасдан, балки у билан алоҳида, унинг алоҳида талабларини инобатга олган ҳолда ишлашга келишиб олинди.
Ишларимиз натижа беряпти, чоғи. Ўтган йили Абдумаликнинг битта ўртоғи бўлган бўлса, бу йил бешта ўртоқ орттирдим деб хурсанд бола.
@zambarakning_oqi