❄️🕊Мулоҳаза
Ўқиб, тинглаб кўп фикрларни,
Қилдим, бугун бир мулоҳаза.
Нега ҳар гал янги йил олди,
Гаплар кезар, маза - бемаза?.
Биров дейди, янги йил ҳаром,
Ғайридинлар байрамидир у.
Яна ким дер, ("ақлли бирам! ")
Бу русларни "Рождество" си-ку?!
Мени эса бир савол қийнар,
Янги йил гар руслар байрами,
Нечун дунё бўйлаб қўлланар,
Унда Милод тақвим, рақами?.
"Қачон туғилгансиз?"-деб, агар,
Сўрасангиз, бирорта кимдан.
Фалончи йил, фалончи сана,
Деб, келтирар Милодий йилдан..
Неча аср, неча йиллар - ки,
Кириш вақти ўзгармас унинг.
Ҳар бир иши шу тақвим ила,
Юритилар барча эл-юртнинг..
Бу оламда байрамлар турфа,
Ижтимоий, дунёвий, диний.
Нишонлайди ҳамма турлича,
Урф-одати бўйича, миллий..
Биламиз-ки, Исломий тақвим,
Ҳар йил турли вақтга ўзгарар.
Икки Ҳайит айёмимиз ҳам,
Доим ҳар хил фаслда келар..
Ўтар янги йилдан олдинроқ,
Ўзга диннинг "Рождество" куни.
Келаётган Милодий йилга,
Даҳли йўқдир, сира ҳам уни..
Ўтган йилни қилиб сарҳисоб,
Кутарканмиз, янги бир йилни.
Ширин орзулар айлаб хитоб,
Ҳис-ҳаяжон босмас-ми, дилни?!
Ёзиб меҳр-ла дастурхонлар,
Оилавий жам бўлмоқ, бирга,
Яхшимас-ми, қилсак дуолар,
Тўлиб кетса, уйимиз нурга?!
Яна бир йил умидин берган,
Раббимизга шукрона айтиб,
Нима бўпти, бироз, бир муддат,
Болаликка борсак гар қайтиб..
Порлаб турган кўзидан ўпиб,
Болаларга совға улашсак.
Улар билан боладек чопиб,
Қордек оппоқ толе тилашсак..
Қорбобо-ю қорқизлар билан,
Болангиз шодланса, ёмон-ми?
Ахир сиз ҳам шу эртакларда
Ўсгансиз-ку, айтинг, ёлғон-ми?!
Янги йил келганда, ҳар сафар,
Телевизорга боқарлар минглаб,
Кўзлар, юртимиз раҳбаридан,
Ажиб табрик нутқини тинглаб..
Неча йил-ки "Президент арча"си,
Фарзандларга улашар қувонч.
Яйрар мурғак диллар барчаси,
Нигоҳларда ҳаётга ишонч..
Эй яхшилар, беғубор, ойдин,
Ниятларга тош отманг, фақат.
Титрамасин бу кўҳна замин,
Ҳар нарсадан излайлик ҳикмат..
Янги йилга омон етказган,
Аллоҳимга ҳамдлар айтайлик.
Ва Ўзидан мўъжиза кутган,
Умидли қалбларни қутлайлик..
Еримиз тинч, осуда бўлсин,
Осмонида порласин қуёш.
Саодатли кунларга тўлсин,
Янги йил муборак, заминдош!..
Муножот Каримжон қизи ✍
#шеър
🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️
。゚゚・。・゚゚。
゚。реакция қолдиринг💕
゚・。・
Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг 🔜 Фойдали канал ➖⬇️
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@UDDABURON_AYOLLAR
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@SARAMASLAHATLAR
Ўқиб, тинглаб кўп фикрларни,
Қилдим, бугун бир мулоҳаза.
Нега ҳар гал янги йил олди,
Гаплар кезар, маза - бемаза?.
Биров дейди, янги йил ҳаром,
Ғайридинлар байрамидир у.
Яна ким дер, ("ақлли бирам! ")
Бу русларни "Рождество" си-ку?!
Мени эса бир савол қийнар,
Янги йил гар руслар байрами,
Нечун дунё бўйлаб қўлланар,
Унда Милод тақвим, рақами?.
"Қачон туғилгансиз?"-деб, агар,
Сўрасангиз, бирорта кимдан.
Фалончи йил, фалончи сана,
Деб, келтирар Милодий йилдан..
Неча аср, неча йиллар - ки,
Кириш вақти ўзгармас унинг.
Ҳар бир иши шу тақвим ила,
Юритилар барча эл-юртнинг..
Бу оламда байрамлар турфа,
Ижтимоий, дунёвий, диний.
Нишонлайди ҳамма турлича,
Урф-одати бўйича, миллий..
Биламиз-ки, Исломий тақвим,
Ҳар йил турли вақтга ўзгарар.
Икки Ҳайит айёмимиз ҳам,
Доим ҳар хил фаслда келар..
Ўтар янги йилдан олдинроқ,
Ўзга диннинг "Рождество" куни.
Келаётган Милодий йилга,
Даҳли йўқдир, сира ҳам уни..
Ўтган йилни қилиб сарҳисоб,
Кутарканмиз, янги бир йилни.
Ширин орзулар айлаб хитоб,
Ҳис-ҳаяжон босмас-ми, дилни?!
Ёзиб меҳр-ла дастурхонлар,
Оилавий жам бўлмоқ, бирга,
Яхшимас-ми, қилсак дуолар,
Тўлиб кетса, уйимиз нурга?!
Яна бир йил умидин берган,
Раббимизга шукрона айтиб,
Нима бўпти, бироз, бир муддат,
Болаликка борсак гар қайтиб..
Порлаб турган кўзидан ўпиб,
Болаларга совға улашсак.
Улар билан боладек чопиб,
Қордек оппоқ толе тилашсак..
Қорбобо-ю қорқизлар билан,
Болангиз шодланса, ёмон-ми?
Ахир сиз ҳам шу эртакларда
Ўсгансиз-ку, айтинг, ёлғон-ми?!
Янги йил келганда, ҳар сафар,
Телевизорга боқарлар минглаб,
Кўзлар, юртимиз раҳбаридан,
Ажиб табрик нутқини тинглаб..
Неча йил-ки "Президент арча"си,
Фарзандларга улашар қувонч.
Яйрар мурғак диллар барчаси,
Нигоҳларда ҳаётга ишонч..
Эй яхшилар, беғубор, ойдин,
Ниятларга тош отманг, фақат.
Титрамасин бу кўҳна замин,
Ҳар нарсадан излайлик ҳикмат..
Янги йилга омон етказган,
Аллоҳимга ҳамдлар айтайлик.
Ва Ўзидан мўъжиза кутган,
Умидли қалбларни қутлайлик..
Еримиз тинч, осуда бўлсин,
Осмонида порласин қуёш.
Саодатли кунларга тўлсин,
Янги йил муборак, заминдош!..
Муножот Каримжон қизи ✍
#шеър
🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️
。゚゚・。・゚゚。
゚。реакция қолдиринг💕
゚・。・
Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг 🔜 Фойдали канал ➖⬇️
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@UDDABURON_AYOLLAR
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄
@SARAMASLAHATLAR