Сенат йўл безорилари учун жавобгарлик белгиламоқда
Ҳозир йўллардаги авариялар, унда ҳалоқ бўлаётган ва жароҳатланаётганлар сони кўпайтган ва бу кўпчиликни ташвишга солмоқда. Шу билан бирга, Олий Мажлис Сенатини ҳам.
24 январда Сенат томонидан қабул қилинган янги қонунда «йўл безорилиги» учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 1 йилдан 2 йилгача маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримажазосини қўллаш белгиланмоқда.
Бундан ташқари, агар ҳуқуқбузарлик ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 50 баравар жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси ҳам ўрнатилмоқда.
Йўл безорилиги деганда қонун бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиш, транспортни сабабсиз сирпантириш (дрифт), ўз йўналишини сабабсиз кескин ўзгартириш, йўл ҳаракати иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлик каби хатти-ҳаракатлар тушунилишини маълум қилинган.
@Toshkent_ovozi