Тошкент шаҳар ҳокимлиги коррупцияга қарши курашда Хитой тажрибасига суянмоқчи
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Коррупцияга қарши ички назорат гуруҳи раҳбари Шухрат Турдиқулов Шанхай шаҳар назорат қўмитаси раисининг ўринбосари Ши Тао бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстона муносабатларни, тарихий ва замонавий алоқаларни муҳокама қилдилар. Хусусан, Тошкент ва Шанхай шаҳарларининг биродар шаҳарлар сифатидаги муносабатлари ва бу доирада ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокамаларда миллий коррупцияга қарши тизимлар, уларнинг фаолият хусусиятлари ва самарадорликни ошириш механизмлари ҳақида фикр алмашилди.
Шухрат Турдиқулов Хитойнинг коррупцияга қарши курашдаги тажрибаси муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлар экан, икки давлат ўртасидаги ўзаро тажриба алмашинуви Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга ёрдам беради, деб қайд этди.
@Toshkent_ovozi