🧠 Ишемик ва Геморрагик Инсульт – Фарқи ва Текширув Усуллари
🔹 Ишемик инсульт – миянинг қон томирлари тиқилиб қолиши ёки торайиши натижасида кислород етишмовчилиги юзага келади.
🔹 Геморрагик инсульт – мияда қон томири ёрилиши ва қон қуйилиши натижасида ривожланади.
🔍 Асосий фарқлар:
🔸 Ишемик инсульт аста-секин ривожланади. Нутқ ва ҳаракат секин бузилади, қўл-оёқларда кучсизлик пайдо бўлади. Кўпинча гипертония, диабет ёки атеросклероз фонида юзага келади.
🔥 Геморрагик инсульт эса кескин бошланади. Кучли бош оғриғи, қусиш, ҳушдан кетиш, баъзан тиришишлар кузатилиши мумкин. Асосан, қон босимининг кескин кўтарилиши ёки томир аневризмалари сабаб бўлади.
🏥 Текшириш усуллари:
🔸 КТ (Компьютер томография) – Мияда қон қуйилишини аниқлаш учун энг тезкор ва муҳим усул. Геморрагик инсультни дарҳол тасдиқлайди.
🔺 МРТ (Магнит-резонанс томография) – Ишемик инсультни erta босқичда аниқлашда аниқроқ натижа беради.
🔸 Допплер УЗИ – Бўйин ва бош мияда қон айланишини баҳолаш учун қўлланилади.
🔸 ЭКГ ва юрак текширувлари – Юрак касалликлари сабабли келиб чиқадиган инсультларни аниқлаш учун керак.
🔸 Қон таҳлиллари – Қоннинг ивиш даражасини, холестерин ва қанд миқдорини аниқлаш учун муҳим.
🚑 Ҳар қандай инсультда тез ёрдам чақириш шарт! "Олтин соат" қоидаси амал қилади – илк 4,5 соатда кўрсатилган тиббий ёрдам ҳаёт ва соғлиқ учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин.
⚠️ Аломатларни билиб олинг ва ҳушёр бўлинг!
#инсульт #соғлиқ #шошилинч_ёрдам
Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━ @Tez_tibbiyyordam_103