#УНДАЙ БЎЛСА ҒАМИНГ КЕТАДИ...
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига Убай ибн Каъб розиёллоҳу анҳу келиб деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга кўп саловот айтаман. Қанчасини сиз учун қилай?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингни.
Убай ибн Каъб деди:
- Тўртдан бирини қилайми?

- Истаганингни. Аммо зиёда қилсанг ўзинг учун яхши бўлар эди.
Убай ибн Каъб деди:
- Ярминими?

- Истаганингни. Аммо зиёда қилсанг ўзингга яхши бўлар эди.
Убай ибн Каъб деди:
- Учдан иккисиними?

Убай ибн Каъб шунда деди:
- Барча саловотларимни сиз учун қиламан.

- Ундай бўлса ғамларингга Аллоҳ кифоя қилади, гуноҳларинг мағфират қилинади!
#Мусулмон инсон икки мақсад билан ҳаракат қилади. Бири охират ташвиши, иккинчиси дунё ташвиши.
Дунёдаги ташвиши шуки, мусулмон киши ғам-ташвишсиз яшасам дейди. Охиратдаги ташвиш эса Аллоҳ унинг гуноҳларини мағфират қилишидир. Ана шу икки буюк ғоянинг рўёбига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш кафил бўлмоқда.
#Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ айтганлар:
"Кимки кўп намоз ўқий олмаса, кўп рўза тута олмаса Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтсин. Агар инсон бир умр ибодат қилса-ю, сўнгра Аллоҳ таоло унга биргина саловот айтса ана шу саловот унинг бир умр қилган тоатларидан оғир келади. Чунки банда тоқатига яраша саловот айтади. Аллоҳ таоло эса рубубийятига мос саловот айтади".
Ғамларнинг кетиши...
Гуноҳларнинг мағфират қилиниши..
Қалбларнинг юмшаши...
Қалбда роҳат пайдо бўлиши...
Дуоларнинг ижобат бўлиши...
Касалликларга шифо бўлиши...
Шафоатдан насибадор бўлиш...
Фақирликни қувиш...
Руҳнинг пок бўлиши...
Жон беришдаги енгиллик...
Қабрдаги роҳат ва нур...
Сиротдан осон ўтиш...
#Булар саловотнинг фойдаларидандир. Асосийси кенглиги осмонлар-у ер қадар бўлмиш жаннат ҳам саловотнинг фойдаси ҳисобланади.
#Аллома Валади Дедунинг айтишича, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш ота-онага ҳам яхшилик қилиш ҳисобланар экан.
Қандай яхшилик бўлмасин?! Ахир Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга: "Фалончининг ўғли пистончи сизга саловот айтди", дейилади. Яъни, у зот саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида отангизнинг исми ҳам зикр қилинар экан...
@Tahmid_uz