#ИШИНГИЗДАН АЛЛОҲ АЖАБЛАНДИ...
Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Мен қийналган кишиман", деди.
Яъни, оч эканлигини билдирмоқчи бўлди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам аёлларининг бирига овқат сўраб одам жўнатдилар. Аёллари: "У зотни ҳақ ила жўнатган зотга қасам ичиб айтаманки, уйимда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ!", деди.
Худди шундай қилиб барча аёлларига овқат сўраб одам жўнатдилар. Уларнинг бари юқоридагидек жавоб беришди. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Бу кеча буни ким меҳмон қилади, Аллоҳ унга раҳм қилсин?!", дедилар. Шунда Ансорлардан бир киши туриб: "Эй Аллоҳнинг Расули! Уни мен меҳмон қиламан", деди. Сўнгра уни уйига олиб бориб хотинига деди:
- Бу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг меҳмонлари. Унга таом ҳозирла!
Унинг хотини деди:
- Болаларимизнинг овқатидан ўзга овқат йўқ.
Эр деди:
- Болаларингни ухлатиб овқатни олиб кел. Меҳмон овқатга қўл узатганида чироқни ўчир. Биз қоронғуда ўзимизни овқат еяётгандек кўрсатамиз. Аммо емаймиз. Меҳмон тўяди шунда.
Улар шундай қилиб оч ухлашди. Меҳмон тўйди. Эрталаб улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига боришгач Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
"Аллоҳ таоло сизнинг ишингиздан ажабланди(маъно муташобиҳдир). Сиз ҳақингизда қуръон нозил қилди:
"Гарчи ўзларининг ҳожатлари бўлса ҳам (уларни) ўзларидан устун кўрадилар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса ундай кишилар, ҳа ана ўшалар ютувчилардир".
#Дунё чархпалакдир. Замон айланиб туради. Бугун пулинг бор. Эртага ишинг орқага кетади. Бугун фақирсан, эртага бойиб кетишинг мумкин. Фақирлик айб эмас, бойлик фазилат эмас. Муҳими инсоннинг бойлик ва фақирлик пайтидаги ахлоқидир. Муҳими қалбидаги нарсадир, чўнтагидаги эмас.
#Тасаввур қилаяпсизми, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг барча аёлларининг уйидан овқат топилмаяпти! У киши Аллоҳнинг Расули бўлиш билан бирга давлат раҳбари ҳам эдилар. Уйларида сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ.
#Фақирликни уқубат, бойликни эса мукофот деб ўйлашдан эҳтиёт бўлинг. Дунё бор-йўғи имтиҳон холос. Имтиҳон саволлари қанчалар қийин бўлмасин, ўтириб қолманг.
#Ақлли инсон бошқалар эҳтиёжини қоплашга ҳаракат қилади. Уларни қийин аҳволга солиб қўймайди. Кишиларга эҳсон қилганингизда улар ўзини айбдор ва нуқсонли санашмасин!
#Бемор кишининг фақирлигини билиб қолсангиз у сўрашидан олдин унинг аҳволидан хабардор бўлишингиз оқилона ишдир. Баъзиларнинг иффати сўрашдан ман қилади. Атонинг энг афзали иффатни эҳтиром қилиб ва инсонларнинг юзидаги сувни муҳофаза қилиб қилинган атодир!
#Эҳсон қилишнинг ҳам ўз одоблари бор. Бир кишига кишиларнинг олдида садақа ва эҳсон қилиб уни хижолат қилганингиздан, ундаги иффатни жароҳатлагинингиздан, унга ожизлигини ҳис қилдирганингиздан кўра садақа ва эҳсон қилмаганингиз афзалдир!
#Ансорий р. а. нинг одобига боқинг. Овқатнинг озлигини билгани учун хотинига чироқни ўчиришни буюрди. Мақсади меҳмонни хижолат қилмаслик эди. Чироқ ёниб турганида меҳмон овқатнинг озлигини кўриб эҳтимол хижолат тортиб, овқат барчага етиши учун овқатдан ея олмас эди.
Кишилардан ҳаражни кўтариш ҳам уларни хотиржам қилишдир. Хотиржам қилиш эса ибодатдир!
@Tahmid_uz