Валийларнинг каромат ва башоратлари қандай ҳосил бўлади?
Кўп ибодат қилиш, зикрдаги баракот ва мунтазамлик туфайли тариқатдаги кишининг нафақат тани, руҳи ҳам тозаланиб, кўнгил ойнаси тиниқлашиб боради, натижада маълум нарсаларни акслантиради. Инсон покланиб, Аллоҳга яқинлашгани сари унга муаккил-фаришталарнинг сони ҳам ортаверади. Яратувчининг қудрати ва изни билан ана ўша муаккиллар (нокис одамларга жинларнинг таъсири ҳам бор) маълум вақтларда тариқат соликлари дилига гўзал муждалар, ишоратли башоратлар солиб турадилар. Башорат ва кароматлар асосан раҳмоний тушларда аён бўлади. (Раҳмоний туш пайғамбарликнинг 46 дан бир жузидур, деган гаплар ҳам бор.)
Пок руҳ ва қалб соҳиби бўлган валий зот тушида истиқболдаги нарсаларни кўра олади. Ёки атрофидаги нарсаларнинг, воқеаларнинг ҳикматини уқиб ҳам башоратли фикрлар айтади. Бундан ташқари, валийлар кишининг шуурига таъсир этиб, фикру ўйини ўқиш орқали ҳам каромат қилишган.
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🍁