🌹 Shams Tabriziy 🌹 | Oshiqlarga salom bo'lsin 🌹


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Аҳлоқий-маърифий канал, руҳ учун озуқа манбаи.
Админ билан алоқа: @ShamsTabriziy_Bot
Китобсеварлар учун махсус канал: @Tasavvuf_Kitoblar

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барча ҳайвонларга яхши муносабатда бўлинг, чунки улар ҳам қўрқув ва бошқа ҳис-туйғуларни ҳис қилишади.

Зеро, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

Раҳм қилувчиларга Оллоҳ раҳм қилади. Ер юзидаги мавжудотларга раҳм қилинглар, Оллоҳ сизларга раҳм қилади.

(Имом Абу Довуд, 4941-ҳадис Имом ат-Термизий, 1924-ҳадис)

@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Чорасизлик Оллоҳдан келган энг гўзал ишорадир, дуо қилиш вақти келганини англатади. Кўзингиздан ёшлар оқаётган бўлса, юзингизда маҳзунлик бор бўлса, Оллоҳ сизни соғинибди! Овозингизни эшитишни хоҳлаяпти демакдир!

Мавлоно Румий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Ўзини яхши кўрмайдиган одам одатда вайронкор бўлади.

Чунки ўзини яхши кўра олмаган одам бошқаларни ҳам ёмон кўради - ҳаммага заҳрини сочади, зўравонлик қилишга ва ташланишга доим тайёр туради, хужумкор бўлади. Чунки ўзидан нафратланувчи одам, бошқа кимдир уни яхши кўриб колишига умид ҳам кила олмайди. Шунинг учун унинг бутун ҳаёти барбод бўлади.

Мен ҳам сизларни ўзингизни яхши кўришга даъват этаман. Аммо, эсингизда бўлсин. Бу яхши кўриш худбинлик эмас, унинг буткул акси. Чуни ўзини ҳақиқий яхши кўришда манманлик бўлмайди. Бундай севиш манманликни эритиб юборадиган алкимё бўлади.

Ошо
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Ишқни қумурсқадан ўрган...

🎤Шайх Топдуқ Эмро
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Намоз ўқиябмиз, рўза тутябмиз, жасадни ибодатини қилябмиз, аммо қалбчи?!

🎙Абдуллоҳ домла
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Ҳазрат Ошонинг китоблари таржима қилинадиган бўлди. Жараён бошланди, тез кунларда китоб тайёр бўлгач эълон қиламиз.


Овоз бериш бўйича Ошо ҳозирча олдинда, аммо ҳали ҳеч бир муаллиф 100та овоз йиғмабди. Фаол бўламиз, сўровномани яқинларга ҳам юборинг.


АБАДИЯТ ҲАМИША ШУ ОНДАДИР

Ҳозирнинг ўзи абадият томон кириш эшигидир. Аммо бу эшик фақат сабрлиларникидир, "Мен ҳозироқ бунга етишмоқни истайман" дейдиган шошқалоқларга эса мана шу шошишларининг ўзи тўсиқ бўлади - чунки шошиш уларнинг тафаккурига жуда қўп чанг-тўзон ва шовқин олиб киради. Шунинг учун улар "ҳозир"ни кўра олмайдилар. "Ҳозир"ни кўрмоқ учун жуда сокин онг керак. Онг эса интилишу шошилишлар, бетоқатлигу истаклар йўқ бўлгандагина сокин бўла олади.

Шундай қилиб, инсон онгида бесабрлик, шошқалоқлик, шовқин-сурон хос бўлса, булар Ҳақни кўришга ҳалал беради.

Ошо
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Биринчи бўлиб 100та овоз тўплаган муаллифнинг китоби таржима қилинади


Китоб таржима қилябмиз. Уч муаллифдан бирини танланг. Кимни китобини таржима қилайлик?
So‘rovnoma
  •   Ошо
  •   Ҳазрат Иноятхон
  •   Жавад Нурбахш
64 ta ovoz


Канал фаолиятига молиявий ёрдам қилмоқчи бўлганлар учун пластик рақам:

UzCard 6262730067991762


Нимадан воз кеча олсанг, у сенга эҳсондир. Нимадан воз кечолмасанг, у сенга синовдир.

Мавлоно Румий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Муҳаббат аҳиллари, Оллоҳга ошиқлар икки дунёни шарафига эришишди.

Росулуллоҳ алайҳиссалом айтадилар:

Киши Қиёматда ўзи яхши кўрганлари билан бирга бўлади.

🎙Абдуллоҳ домла
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


ОШИҚЛАРГА САЛОМ ❤️

Канални узоқ вақтдан буён кузатиб келаётганлар билади, руҳий билимларни, ҳол илмларини доим текин улашганмиз ва пуллик тарқатилишига ҳам қаршимиз, чунки бу билимлар Оллоҳ томонидан шартсиз берилади.

Аммо сўнгги вақтларда каналга етарли даражада вақт ажратолмаётган эдик, шунинг учун кўпчиликнинг бот орқали қилган мурожаатларини инобатга олган холда энди кўпроқ вақт ажратиб, кўпроқ постлар жойлаб боришга қарор қилдик ва шу муносабат билан канал фаолиятини молиявий қўллаб қувватлашни истаганлар учун пластик рақам ёзиб қўямиз, кўнгилдан чиқариб исталган миқдорда пул ташлаш мумкин, бу билан канал ривожи ва кўпроқ одамлар уйғонишига ҳисса қўшган бўласиз:

Пластик рақам: UzCard 6262730067991762


СЕВГИ ВА ХУДБИН МЕН

Севги шу осмонда учмоқликдир. Аммо, чеку чегараси йўқ осмон дастлабига кишини албатта чўчитади. Чўчимасликни иложи ҳам йўқ, чунки сиз ҳамиша ўз худбин менингизни ардоқлаб келгансиз, буни болалигингиздан сизга ўргатиб келишган. Ҳаммамиз ҳам ошиқ бўлмагунимизча шу худбин менимизни ўзимизнинг бору йўқ бойлигимиз деб биламиз. Шунинг учун уни ҳамиша ҳимоя қиламиз, бежаймиз, тинимсиз силаб сийпаймиз ... Қалб эшиги зулфини СЕВГИ қоққанда эса Уни қалб уйига киритмоқликнинг, СЕВМОҚЛИКнинг ягона шарти — шу худбин менни хайдаб солмоқликдир.

Ошо
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Нечта тилни билишингиз муҳим эмас,
Кўнгил тилини билишликдир инсонни қадрли қиладиган!

Мавлоно Румий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Жон саройини излаётган экансан, жонсан.
Бир луқма нон излаётган экансан, нонсан.
Бир томчи сув излаётган экансан, сувсан.
Зулмнинг ортида экансан, золимсан.

Ишқни излаётган экансан, ошиқсан.
Кўнглинг нимага банд бўлса, сен ўшасан.
Бу ҳикматни билсанг, ишни билдинг демакдир.
Нимани излаётган бўлсанг, сен ана ўшасан...

Мавлоно Румий
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸


Tasavvuf kitoblar dan repost
Муаллиф: Бобораҳим Машраб
Номи: Меҳрибоним қайдасан
Йили: 1990
Холати: Яхши
Тавсифи: Ушбу китобда ошиқ Бобораҳим Машраб қаламига мансуб ишқ ҳақидаги ғазаллар, муҳаммаслар ва бошқа йўналишдаги ижод наъмуналари жамланган.

Нархи: 50,000 сўм
Сотиб олиш: @DovudNamangoniy


Tasavvuf kitoblar dan repost
Ассалому алайкум, яна бир бор хуш келибсиз, канал қайтадан ташкил этилди. Бу ерда тасаввуфга оид китоблар сотилади. Қизиққанлар ва китобсеварлар қўшилиб олишлари мумкин.

https://t.me/Tasavvuf_Kitoblar


СЕВГИНИНГ ТАБИАТИ

Севгининг энг биринчи сабоғи, талаб қилиш эмас, беришдан иборат. Бергувчи бўлинг. Инсонлар эса доим бунинг аксини қиладилар. Улар ҳатто Севги бераётганларида ҳам, жавобан ундан кам бўлмаган Севгини кутадилар. Бу ҳудди келишувга ўхшайди. Улар Севги бермайдилар, шартсиз севмайдилар. Шартлар билан севадилар. Кўзларининг қирида, гарчи бу ҳақиқатни тан олмасаларда "берганимчалик севги қайтмаябдимикан" деб кузатадилар.

Жуда бахтсиз одамлар... улар Севгининг асл табиатини англамайдилар. Асл холатдаги севги шундайки, уни кутмасдан, шунчаки берилгандагина, қайтади.

Ошо
@Tabrizlik_Shams - Ошиқларга салом бўлсин 🌸

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.